Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

Логотип телеграм канала @fargonabojxonaboshqarmasi — Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali F
Логотип телеграм канала @fargonabojxonaboshqarmasi — Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali
Адрес канала: @fargonabojxonaboshqarmasi
Категории: Новости и СМИ
Язык: Русский
Количество подписчиков: 1.23K
Описание канала:

Telefon raqami: 73-249-07-00
Бошқарма каналлари:

Facebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi
Инстаграм: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA

Рейтинги и Отзывы

5.00

2 отзыва

Оценить канал fargonabojxonaboshqarmasi и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

2

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 5

2022-06-20 10:40:35
Президент Шавкат Мирзиёев:

Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман. Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Шу боис, бугун сиз, ҳурматли комиссия аъзолари билан бевосита учрашиб, фикр алмашишни зарур, деб ҳисобладим.

Биз Конституцияни такомиллаштириш бўйича янги ва жуда масъулиятли босқичга қадам қўймоқдамиз.

Бугунги кун ҳолатига кўра, Комиссияга фуқароларимиздан 48 минг 492 та таклиф келиб тушгани ҳам конституциявий ислоҳотлар объектив ҳаётий зарурат сифатида кун тартибига чиқаётганини яққол намоён этмоқда.

Конституциявий комиссия томонидан тайёрланган таклифлар чуқур муҳокамадан ўтказилди ва ҳозирда Қонунчилик палатасига киритиш босқичида. Энди қонун, регламент асосида муҳокамалардан ўтказилади".
321 viewsCustoms_of_Fergana, 07:40
Открыть/Комментировать
2022-06-20 10:40:35
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Хабарингиз бор, биз халқимиз билан маслаҳат қилиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни бошладик.

Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда.

Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз.

Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Хусусан, ўтган йили Президент сайловолди учрашувларида сайловчилар томонидан Асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш масаласи кўтарилган эди.

Сайловчиларимизнинг шу борадаги хоҳиш ва истакларини амалга ошириш учун Олий Мажлис палаталари томонидан Конституциявий комиссия тузилиб, фаолият бошлади. Қисқа даврда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди".
383 viewsCustoms_of_Fergana, 07:40
Открыть/Комментировать
2022-06-20 10:40:35
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланади.

Скоро начнется встреча Президента Шавката Мирзиёева с членами Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.

Facebook|Instagram|Twitter
442 viewsCustoms_of_Fergana, 07:40
Открыть/Комментировать
2022-06-18 20:13:45
#tezkor

32 000 QUTIDAN ZIYOD TAMAKI MAHSULOTLARINING NOQONUNIY AYLANMASIGA CHEK QO’YILDI

|telegram|facebook|instagram|youtube|
599 viewsCustoms_of_Fergana, edited  17:13
Открыть/Комментировать
2022-06-18 14:27:39
#press_tur

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости фаолияти билан яқиндан танишишга қаратилган пресс-тур бўлиб ўтди

|telegram|facebook|instagram|youtube|
677 viewsCustoms_of_Fergana, 11:27
Открыть/Комментировать
2022-06-17 21:28:28
#onalarga_ehtirom

Божхона тизимида фидокорона хизмат қилаётган ва юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ходимларнинг оналарига эҳтиром кўрсатиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.......

Бизни кузатишда давом этинг..........
|telegram|facebook|instagram|youtube|
743 viewsCustoms_of_Fergana, 18:28
Открыть/Комментировать
2022-06-17 20:26:53
#tarix_va_bugun

Фарғона вилояти божхона бошқармаси "Фарғона" чегара божхона постининг 2013 йилдаги ва 2021 йилда қайта қурилган кўриниши

|telegram|facebook|instagram|youtube|
734 viewsCustoms_of_Fergana, edited  17:26
Открыть/Комментировать
2022-06-16 18:28:11
#press_tur

Пресс-тур қатнашчилари Марғилон шаҳрида “UZWOOLENTEX” корхонасига ташриф буюрдилар. "UZWOOLENTEX" корхонаси вилоятда тўқимачилик соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналардан биридир. Корхона асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда махсус кийим-бош билан фаолият юритувчи корхоналарга кийим-бошларни тикишга ихтисослашган. Корхонага хориждан энг сўнги русумдаги бичиш-тўқиш, безак бериш ҳамда тикув машиналари импорт қилинган. Ҳозирда корхона томонидан Хитой, Туркия ва Ҳиндистон каби давлатлардан импорт қилинаётган ип калава ва бошқа зарурий хом ашё товарлари айнан “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан сифатли ва тезкорлик билан корхонанинг ўзида божхона кўригидан ўтказилиши йўлга қўйилган.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
478 viewsCustoms_of_Fergana, 15:28
Открыть/Комментировать
2022-06-16 18:28:10
#press_tur

Иштирокчилар божхона постида ходимларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган пост кутубхонаси билан танишдилар.
Тадбир давомида божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг экспорт ҳамда импорт қилинаётган товарларини божхона назорати ҳамда расмийлаштирувидан ўтказиш тартиблари, шунингдек, тадбиркорларга божхона соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида берилаётган имтиёзлар ҳақида иштирокчиларга тушунтиришлар бериб ўтилди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
380 viewsCustoms_of_Fergana, 15:28
Открыть/Комментировать
2022-06-16 18:28:10
#press_tur

Пресс-тур давомида иштирокчиларга “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи О.Камолов томонидан божхона пости ва у ерда олиб бориладиган хизмат фаолияти тўғрисида маълумот берилди.
Мазкур божхона пости томонидан вилоятнинг йирик саноат корхоналари ҳисобланган “Узкимёимпекс”, “Фарғонаазот”, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” ва “Саноат энергетика гуруҳи” каби корхоналарнинг экспорт ва импорт қилинаётган товарлари божхона назоратидан соддалаштирилган тартибда ўтказилаётганлиги тушунтирилди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
372 viewsCustoms_of_Fergana, 15:28
Открыть/Комментировать