Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali

Логотип телеграм канала @fargonabojxonaboshqarmasi — Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali F
Логотип телеграм канала @fargonabojxonaboshqarmasi — Farg'ona viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy axborot kanali
Адрес канала: @fargonabojxonaboshqarmasi
Категории: Новости и СМИ
Язык: Русский
Количество подписчиков: 1.23K
Описание канала:

Telefon raqami: 73-249-07-00
Бошқарма каналлари:

Facebook: https://www.facebook.com/fvbojxonaboshqarmasi
Инстаграм: https://www.instagram.com/fvbojxonaboshqarmasi/
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCzYfosnlpZ2iAY-jOIo7vnA

Рейтинги и Отзывы

5.00

2 отзыва

Оценить канал fargonabojxonaboshqarmasi и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

2

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 6

2022-06-16 18:28:09
#press_tur

Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида мазкур пост фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида бир гуруҳ журналистлар, блогерлар ва ахборот хизмати ходимлари иштирокида
пресс-тур бўлиб ўтди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
466 viewsCustoms_of_Fergana, 15:28
Открыть/Комментировать
2022-06-14 08:58:08
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари "RUXSOR" телеканалининг "Мулоқот ва манфаат" кўрсатувида божхона соҳасига доир янги қабул қилинган меъёрий ҳужжат муҳокамасида иштирок этишди

|telegram|facebook|instagram|youtube|
443 viewsCustoms_of_Fergana, 05:58
Открыть/Комментировать
2022-06-10 07:33:52
Буни ёдда тутинг!!!

Жисмоний шахслар учун божхона қоидалари
531 viewsCustoms_of_Fergana, 04:33
Открыть/Комментировать
2022-06-09 14:19:34 ЭЪЛОН

Далат божхона қўмитаси Марказий аппаратининг электр таъминотида 2022 йил 9 июнь куни соат 09:55да рўй берган узилишлар натижасида ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими серверларида техник носозлик юзага келди ва барча ахборот тизимлари фаолиятида узилиш пайдо бўлди.

Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади:

Темир йўл бўйича

ДБҚ ахборот тизимларидаги носозликлар бартараф этилгунга қадар темир йўл чегара божхона постларида юк кузатув хужжатларининг сканер нусхалари олиб қолиниб, қоғоз нусхаларига тегишли штамп ва муҳр туширилиб, манзил божхона постига юбориш бўйича божхона ходимларига кўрсатмалар берилди.

ДБҚ ахборот тизимлари фаолияти тиклангандан сўнг юк кузатув хужжатларининг сканер нусхалари асосида юкни етказиб бериш назорат китобчалари расмийлаштирилади.

Чиқиб кетаётган юк поезди составлари божхона назоратидан ўтказилиб, хужжатлардан нусха олиб колиб, чиқариб юборилади.

Инспекцион кўрик мажмуаларидан олинган тасвирларни тахлил қилиш имкони бор постларда тасвир тўлиқ хужжатларга солиштирилиб қарор қабул қилинади.

Авто бўйича

Юк-кузатув хужжатларидан нусха олиб колиниб, барча йиғимларни банкка тўлаб, юклар республика худудига киритилади. Фақатгина ТИР-Карнет китобчаси мавжуд ва лицензияа эга миллий ташувчилар божхона кузатувисиз манзил постга юборилиши мумкин.

Қолган автотранспортлар кузатувда кетишга розилик билдирса, божхона кузатуви остида юборилади. Божхона тўловлари таъминоти олган бўлса дастурлар ишлагунга қадар божхона пости ёнидаги автотураргохларда сақлаб турилади.

Чиқиб кетишда юк-кузатув хужжатларидан нусха олиб қолиниб, пломбалари текширилиб, божхона назоратидан ўтказилиб, чиқариб юборилади.

Енгил автотранспорт воситалари чиқиб кетишда мажбуриятномалари олиб қолиниб, чиқариб юборилади. Кириб келишда хорижий енгил автотранспорт воситалари дастур ишлашини кутиб туради.

Расмийлаштирувдаги муаммолар бўйича Давлат божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: 11-08, (78) 120-76-16, 120-76-46, 120-76-27, 120-76-73, 120-76-52

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
150 viewsCustoms_of_Fergana, 11:19
Открыть/Комментировать
2022-06-08 17:51:37
Даврада қатнашган халқимизнинг севимли санъаткорлари Санобархон Раҳмонова ва Илҳом Жўраевлар ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан барчага байрамона кайфият улашдилар. Қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Ана шундай учрашувлар пиру бадавлат нуронийларга куч қувват бағишлашиш баробарида ёшларимзнинг эртанги кунга бўлган ишончини оширишга ва келажакда юртимизга муносиб кадрлар бўлиб етишишга ундайди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
606 viewsCustoms_of_Fergana, 14:51
Открыть/Комментировать
2022-06-08 17:51:37
Вилоят божхона бошқармаси томонидан Уч авлод вакиллари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида маънавий –маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни янада кўтаринки кайфиятда ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бир гуруҳ ижодий жамоасининг Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов, Муқаддас Холиқова ва Ёқуб Ахмедов каби машҳур актёрлари таклиф этилди.
Тадбирда меҳмонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрам тантанасига ўзгача завқ бахш этди. Бу эса йиғилганларда унутилмас таассуротлар қолдирди.
Тадбир давомида божхона фахрийларига Фарғона вилояти божхона бошқармаси фаолиятини акс эттирувчи “Шарафли хизматнинг тарихи ва бугуни” номли китоби ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари ўзининг билими ва хулқи билан ўз тенгдошларига намуна бўлиб келаётган божхона институти курсантлари ҳамда ўқувчиларга китоблар жамланмаси топширилди. Шунингдек, бир қатор божхона ходимларига навбатдаги махсус унвонлар ҳам тантанали равишда топширилди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
536 viewsCustoms_of_Fergana, 14:51
Открыть/Комментировать
2022-06-08 17:51:36
Музей-тарих кўзгуси

Уч авлод учрашуви вакилларининг навбатдаги манзили Риштон туманида жойлашган тадбиркор ва ҳунарманд Равшан Тожиддинов хонадони бўлди. Узоқ йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келаётган кулолчилик ҳамда ушбу ҳунарнинг ҳозирги давомчиси Равшан ака ва унинг шогирдлари томонидан олиб борилаётган иш жараёнлари билан танишдилар. Хонадонда музей ҳам ташкил этилган бўлиб, бу ерда ҳунармандлар томонидан тайёрланган ранг–баранг буюмлар кўргазмасини ҳам кўздан кечирдилар.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
496 viewsCustoms_of_Fergana, 14:51
Открыть/Комментировать
2022-06-03 18:22:32
O’zbekiston-Turkiya: Bojxona sohasidagi hamkorlik yangi bosqichda.

@hududtv
400 viewsCustoms_of_Fergana, 15:22
Открыть/Комментировать
2022-06-02 17:42:31
714 миллион сўмлик уяли алоқа воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида “Тошлоқ-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.М. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси Марғилон ҳудудида тўхтатилиб белгиланган тартибда ҳамда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 714 миллион сўмлик 9 турдаги жами 242 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
665 viewsCustoms_of_Fergana, 14:42
Открыть/Комментировать
2022-06-02 17:28:05
Фармон мазмун моҳияти “Мулоқот ва манфаат”да муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 25 апрель куни тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сонли Фармонида тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайлик ва имтиёзлар белгиланди.
Фармонда қайд этилган кенгайтирилган божхона ҳудудида қайта ишлаш операциялари турлари, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг соддалаштирилган тартиби ҳамда ушбу божхона режими доирасида фаолият юритаётган корхоналарга берилаётган имтиёзларни атрофлича фуқароларга ҳамда тадбиркорларга етказиш мақсадида Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Ruxsor” телеканалининг “Мулоқот ва манфаат” кўрсатувида иштирок этишди.

|telegram|facebook|instagram|youtube|
610 viewsCustoms_of_Fergana, 14:28
Открыть/Комментировать