Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Дуолар

Адрес канала: @duo_yodlash
Категории: Религия
Язык: Русский
Количество подписчиков: 226.19K
Описание канала:

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Рейтинги и Отзывы

1.33

3 отзыва

Оценить канал duo_yodlash и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

2


Последние сообщения 15

2024-05-02 09:00:59
#Диққат

ҚОН-БОСИМНИ 7 КУНДА ЙЎҚ ҚИЛИШ СИРИ!

Ўзбекистонда ўтган йил давомида қайд этилган ўлимларнинг 61,1% фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққани аниқланди

Aкадемик aйтишича, узоқ умр кўриш сири қон томирларида экан. Агар улар...

BATAFSIL: https://kshop5.com/aumNhr/

(У иннаватцион методикани кўриш учун юқоридаги ҳаволани босинг)

Буюртма беринг мутахассисдан хозирок БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯ олинг.Online DORIXONA
27.8K views06:00
Открыть/Комментировать
2024-05-02 06:14:24 ЎҒЛИГА ОҚ БЎЛГАН ОТА

Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига бир киши ўғлини етаклаб келиб шикоят қилди:
– Эй мўминлар амири, мен мана бу ўғлимни оқ қилдим!
– Ҳой йигит, ота-онангдан оқ бўлсанг, Аллоҳнинг азобига қолишдан қўрқмайсанми? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.
– Эй мўминлар амири, боланниг ҳам ота-онадан ҳақлари борми? – сўради ўғил.
– Бор. Аввало туғилажак фарзанд учун яхши онани танлаш керак. Болага чиройли исм қўйиш ва Аллоҳнинг Китобини ўргатиш лозим.
– Аллоҳга қасамки, менга онанинг покдомонини танламаган! Балки бир канизакни сотиб олиб, ўшанга уйланган. Исмимни ҳам чиройли қўймаган. Менга Жуал (“гўнг қўнғизи”) деб исм қўйган. Аллоҳнинг Китобидан бирорта ҳам оят ўргатмаган.
Умар розияллоҳу анҳу отага юзланди:
– Ўғлимни оқ қилдим, дейсан! Сен оқ қилгунингча ўғлинг сени оқ қилиб юборган экан! Тур, йўқол олдимдан!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
33.0K viewsedited  03:14
Открыть/Комментировать
2024-04-30 19:42:58 ​​У хуфтон намозини ўқиб, аёлининг олдига кирди. Фарзандлари ухлаб ётган эди. Аёлидан сўради:
— Болалар намоз ўқишдими?
— Йўқ, уйда бирон егулик қолмаган, озгина овутай десам, намоз ўқимай ухлаб қолишди, деди аёли.
— Уйғот, намозларини ўқиб олишсин.
— Бегим, ўйғотсам, очликдан йиғлашади, егани бирон нарса йўқ, ахир.
— Менга уларни намозга буюришим амр этилган, ризқларига кафил эмасман. Уйғот, ризқлари Аллоҳнинг зиммасида. Буни Ўзи айтган: "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир" (Тоҳо сураси, 132-оят).

Аёли тушуниб, фарзандларини уйғотди. Улар намозларини ўқиб бўлишган эди ҳам, эшик тақиллади. Қарашса, остонада бир бадавлат одам қўлида анвои неъматлар кўтариб турибди.
— Мана буларни олиб, оила аҳлингиз билан есангиз, — деб, қўлидагиларни узатди.
— Узр, сиз ким бўласиз, булар нима? — деб сўради уй эгаси.
— Уйимга шаҳарнинг бообрў бир кишиси келган эди. Бу егуликларни у учун ҳозирлаган эдим. Лекин таомни бошлашдан олдин у билан тортишиб қолдик. Кейин у ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, чиқиб кетди. Мен буларни қўлимга олдим-да, кимнинг эшиги олдида тўхтасам, ўшанга бераман, дедим. Аллоҳ номига қасамки, кўп уйлардан ўтиб, сизнинг остонангизда тўхтаб қолдим. Қасам ичаман, бу ерга қандай келганимни ҳам билмайман, — деди...

"Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин".
(Иброҳим сураси, 40-оят).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
22.1K viewsedited  16:42
Открыть/Комментировать
2024-04-30 18:12:42 КУШОЙИШ КАЛИТЛАРИ (мушкулотларнинг ечимлари):

1. Фотиҳа сурасини ўқиш.

2. «Аллоҳу, Аллоҳу Роббий, лаа ушрику биҳи шай`ан» калималарини ўқиш (Аллоҳ! Роббим Аллоҳ! Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайман).

3. «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн» калималарини ўқиш («Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»).

4. «Ҳасбуналлоҳу, ва ниъмал вакийл» калималарини ўқиш (Аллоҳга таваккул қилдик, У Зот нақадар улуғ Вакилдир).

5. «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ» калималарини ўқиш (Ҳол ва қувват фақат Аллоҳ биландир).

6. Кўп истиғфор айтиш.

7. «Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус-самааваати ва Роббул-арди ва Роббул-ъаршил карийм» калималарини ўқиш (Азим ва Ҳалийм Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Осмонларнинг Робби ва Ернинг Робби, Карамли Аршнинг Робби Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ).

8. «Аллоҳумма, инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазан, вал ъажзи вал касал, вал бухли вал жубн, ва золааъид-дайни, ғолабатир-рижаал» калималарини ўқиш (Аллоҳим, ғам-ташвишдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан Ўзингдан паноҳ сўрайман).

9. «Йа Ҳаййу! Йа қоййуму! Лаа илааҳа илла анта» калималарини ўқиш (Эй Ҳайй ва Қайюм сифатли Роббим, Ўзингдан ўзга илоҳ йўқдир).

10. «Аллоҳумма, роҳматака аржу, фа лаа такилний илаа нафсий торфата ъайнин» калималарини ўқиш (Аллоҳим, раҳматингдан умидворман, мени кўз очиб юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўймагин).


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
28.6K viewsedited  15:12
Открыть/Комментировать
2024-04-30 18:12:30
Канал Админи тарафидан текширилган...


Ассалому алайкум Мусулмон Ахли Сахий Саховатпеша инсонлар мусофирда йурган ватандошлар Фарзандим бахтсиз ходиса туфайли сиз тасвирда куриб турганингиздек шу холатдалар Шифокорлар 70 фоиз куйищ ташхисини куйишди уйимиз хам йониб кетди сотиш учун хич нимамиз колмаган сизлардан илтимос фарзандими хайотка кайтиши учун моддий йордам берилар. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан.

Уз кард: 8600120483620533
Д. Холмирзайева

Хумо: 9860160124415664
Д. Холмирзайева

Мурожат учун тел: 949730077

Туткан рузаларингни РАЙЙОН Жаннати билан сийласин илтимос мурожатимга бефарк бу'мелар....
23.0K views15:12
Открыть/Комментировать
2024-04-30 17:44:13 #ибрат

Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ...
• Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
• Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота-онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди...

Ҳар қандай ҳолатда ҳам улар барибир сизни чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
26.1K views14:44
Открыть/Комментировать
2024-04-30 17:29:01
БЎЛГАН ВОҚEА

Қизимнинг бир дугонаси бор эди. Кечалари ухламай ўша дугонаси билан ёзишиб, гаплашиб чиқарди. Кўпам эътибор бермаганман. Бир куни ўша дугонасини уйимизга ётиб қолишга чақирди. Ҳа, эрга тегса шундоқ ҳам ўртоқлари билан гаплашишга вақти бўлмайди деб рухсат бердим. Ярим кечаси кулгу овозидан уйғониб кетдим. Ва чиқиб, қизимнинг хонасига мўраладим. Некўз билан қарайки бу қизлар...
23.0K views14:29
Открыть/Комментировать
2024-04-30 15:48:07
Истиғфор нақадар ажойиб!

Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.
«Астағфируллоҳал-ъазим ва атуубу илайҳ».
(Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
30.3K viewsedited  12:48
Открыть/Комментировать
2024-04-30 14:55:16
Ҳаёт тажриба ва қийинчиликлардан иборат.
Азоб-уқубат тортганинг сари ҳикматинг ортаверади. Муваффақиятсизликка учраганинг сари қувватинг ортаверади. Табассум қилганинг сари яхши орзу-умидларга шўнғийверасан.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
28.2K viewsedited  11:55
Открыть/Комментировать
2024-04-30 14:14:05
БИР ОЯТ

"Биз инсонлар орасида дунёдаги ҳаёт кечиришларини ҳам тақсимлаб қўйганмиз!".

Зухруф сураси 32 -оят.

Бировларнинг ҳаётини орзу қилманг. Чунки сиз фақат уларга берилган баъзи нарсаларни биласиз холос. Уларнинг нималардан маҳрум қилинганини эса билмайсиз.
Китобнинг ғилофи бошқа, мазмуни тамоман бошқадир.
Машҳурлик имтиҳондир. Бундан кўпчилик ўта олмаган.
Мансаб фитнадир. Кўпларнинг кўзини мансаб кўр қилиб қўйган. Нима учун яратилганларини унутишган.
Мол-давлат сеҳрлидир, Қоруннинг ақлини олган.
Обрў-мартаба адаштиради. Зулайхо шунинг учун Юсуф алайҳис саломга зулм қилган.

Сиз ҳозир ўзингиз учун энг муносиб ўриндасиз. Бу ҳаётингизни ўзгалар ҳаёти билан солиштираверманг.
Солиштириш билан машғул инсонлар хотиржамликдан, сакинатдан маҳрумлардир. Бунақалар бошқалар билан овора бўлиб ўз ҳаётини ҳам унутиб қўйганлардир!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
32.2K views11:14
Открыть/Комментировать