Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Дуолар

Логотип телеграм канала @duo_yodlash — Дуолар
Актуальные темы из канала:
Ustoz
Дуо
Diqqat
Долзарб
Адрес канала: @duo_yodlash
Категории: Религия
Язык: Русский
Количество подписчиков: 226.19K
Описание канала:

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Рейтинги и Отзывы

1.33

3 отзыва

Оценить канал duo_yodlash и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

2


Последние сообщения 12

2024-05-07 09:57:42
#kun_oyati

Айтинг: "Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан" (Оли Имрон сураси, 26-оят).

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.2K viewsedited  06:57
Открыть/Комментировать
2024-05-07 09:57:06
Мойкага кўп пулингиз кетмоқдами?
Энди пулларингизни тежашни имкони бор!

8 хил усулда сув пуркаб беради,
Ҳовлига сув сепиш, ойналарни ювиш ва албатта машинани тозалашда ишлатиш мумкин

Эз Жет пуркагич билан Cар Wашга берадиган пулингизни тежаб қолинг

Маҳсулот ҳусусиятлари:
Узунлиги: 15м
Материал: АБС-пластик;
Ранглари: кўк ва яшил;
Оғирлиги: 410гр;
Сув сепиш тури: 7 хил;
Нормал босим: 2 дан 16 атм;

Эски нарх: 250 000

50% Акция Фақат бизда
15 Метр 99 минг сўм
22,5 метр 117 минг сўм
30 Метр 135 минг сўм
45 метр 185 минг сўм

Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг
https://100k.uz/oqim/476712
https://100k.uz/oqim/476712

Буюртма беришга тушунмаганлар личкага ёзинг:
@Bepul_dostavka_Admini

Ўзбекиситон Бўйлаб Етказиб бериш Хизмати БЕПУЛ Маҳсулот Қўлга теккандан сўнг Тўлов қиласиз

БИЗДА ДОСТАВКА БЕПУЛ

Бепул Доставка каналига ўтиб олинг
https://t.me/tezkor_100K_Savdo
15.3K views06:57
Открыть/Комментировать
2024-05-07 09:02:06 КЎПРИК

Муҳсин ота жума намозидан кеч қолди, боролмади. Ўзини койий-койий, ибодатни уйида адо этди. “Ҳамма бало йўлнинг тескарилигида! – ўйлади у. – Ана масжид, шундоқ кўриниб турибди. Кўприк борлигида бир қадамгина эди!”

Чолнинг куюнганича бор. Катта йўл билан уларнинг маҳалласини ўртадаги зовур тўсиб туради. Илгаридан қолган бир осма кўприк бор эди, ёшини яшаб, узилиб йўқ бўлди. Шундан бери одамлар оворайи сарсон. Бозоргаям, марказгаям зовурни айланиб ўтиб уловга чиқишади. Болаларнинг мактабга қатнаши ҳам қийинлашди.

Шу куни отага ғойибдан ғайрат келди. Дўпписини ёнига қўйиб ўйлади: “Кўприк қуриш шунчалик қийинми? Ўзи қурса-чи? Иккита паҳлавон ўғли бор, эл-юрт ҳам қараб турмас. Одамларнинг қанча оғири енгил бўларди! Ахир, тириклик бир умр ўз ўчоғига қўр тортиб яшаш дегани эмас-ку?”

Қариянинг аҳдига биров ишонди, биров ишонмади. Болалари “Шунчалик зарурми?” дейишганди, силтаб берди:

– Сенлар шунақасан! Сенларга ҳамма нарса тайёр бўлса!

– Жа-а унчаликмас, дада. Бунинг бошқа йўллари ҳам бор-ку, маҳаллага ариза ёзиб...

– Бас! – чўрт кесди ота. – Мен арз-дод қилиб юрадиганлардан эмасман. Қарс икки қўлдан чиқади. Аввал бошлаб, кейин кам-кўстига ёрдам сўрасак, бошқа гап.

Кампири тушмагур сергапгина-да, жим туролмади. Аммо бир оғизгина “ҳай, отаси...” деди-ю, айтари тилининг учида қолди. Муҳсин ота унга шундай қарадики, қаршисида етмиш довон ошиб, ҳилвираб қолган чол эмас, миқти вужудига шаҳди сиғмаётган эр киши турарди. “Бўпти”, деди шаштидан қайтиб ва секингина қистириб қўйди:

– Жудаям уринворманг-да...

Хуллас, ҳашар бошланди. Майда-чуйда тахта-ю ғўлалар ўзидан чиқди. Муҳсин ота эскитдан боғ парваришлайди, шох-шабба сероб. Фақат қувур топиш осон кечмади. Шу ерига келганда маҳалла йиғини ҳам қўзғалди. Фермер қўшниси уловдан қўллаб юборди. Уч кун чумолидай меҳнат қилишди. Ҳазилакам иш бўлмади, ўзиям. Аввалги эплама кўприк ўрнида машина ҳам бемалол юрадиган бинойидек йўл барпо қилинди. Ёғинли кунларда лой бўлмаслиги учун устидан майин шағал ҳам тўкиб қўйишди.

Иш битгач, чол ҳашарчиларни алқаб-алқаб дуо қилди. Жамоат мамнун тарқалди. Фақат Муҳсин ота кўприк устида узоқ қолиб кетди. Чангга беланган калиши билан кўприкнинг у ер-бу ерини нуқиб-нуқиб босиб, ўзича текшириб кўрди. “Ҳали тўйлар қиламиз, бу йўлдан гурас-гурас одамлар ўтади”, деб ўйлади ва кўксини тўлдириб нафас олди...

...Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, қишлоқда Муҳсин ота қазо қилибди, деган хабар тарқалди. Бу гап узоқ-узоқларга, қариянинг қадами тегмаган жойларгача етиб борди.

– Ким ўтибди?

– Кўприк қурган одам.

– Ие, кетдик бўлмаса!

Янги кўприк устидан гурас-гурас одам ўтди.

– Яхши одам эди, Аллоҳ раҳмат қилсин, – дейишди уни умрида бирон марта кўрмаганлар ҳам...

Гулчеҳра Асронова


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
19.6K views06:02
Открыть/Комментировать
2024-05-07 09:00:11
Зарарсиз озмоқчимисиз? «Magnitli braslet» кўп функцияли браслети - озишга, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради.

Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини ошириш;
Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш;
Чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш;
Бўғим ва бош оғриқларини қолдириш;
Буқоқ касалликларини даволашда ёрдам беради.

Фақат уч кун катта акция кетмоқда!

Эски нарх 227.000 сўм

Мижозларимиз учун Акцияга Старт берилди Акция нархи Атига 54.000 сўм

Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг

https://100k.uz/oqim/471160
https://100k.uz/oqim/471160


Буюртма беришга тушунмаганлар личкага ёзинг
@Bepul_dostavka_Admini

Ўзбекиситон Бўйлаб Етказиб бериш Хизмати БЕПУЛ Маҳсулот Қўлга теккандан сўнг Тўлов қиласиз

Бизда Доставка БЕПУЛ
15.9K views06:00
Открыть/Комментировать
2024-05-07 08:49:08 ЭРНИ ЭР ҚИЛАДИГАН...

Машойихларимиз айтадилар:
ما صلح بيت إلا و كانت فيه امرأة صالحة. وما فسد بيت إلا و كانت فيه امرأة فاسدة ولو كان ربُّ البيت نبياً
"Эркак солиҳа аёл туфайли обрў-иззат топади, хонадон оқила аёл сабабли обод бўлади. Гарчи уй эгаси пайғамбар бўлса ҳам, ёмон аёл туфайли хонадон барбод бўлади”. Бизнинг тилимизда бу ҳикматли сўз: “Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотиндир”, деган иборага тўғри келади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
18.4K viewsedited  05:49
Открыть/Комментировать
2024-05-05 07:04:58 ЖАННАТГА КИРМАЙДИ!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Уч (тоифа) бор, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга (раҳмат назари билан) қарамайди. Улар ота-онасига оқ бўлганлар, ўзини эркакларга ўхшатадиган аёллар ва даюслар. Яна уч тоифа одамлар жаннатга киришмайди. Улар ота-онасига оқ бўлганлар, давомли хамр (маст қиладиган ичимлик) ичувчилар ва берган (хайр-садақаси, кўрсатган яхшиликлар)ини миннат қилувчилар”

(Насоий ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.9K viewsedited  04:04
Открыть/Комментировать
2024-05-05 07:04:05
#Диққат #Долзарб

Ўзингизда ва фарзандингизда доғ ва қичинишлар борми???

Албатта буни энди ечими бор


https://lifegood.uz/wormprojunior/?utm_source=4

Гижжа ва қуртлардан халос бўлишни истасангиз ушбу хаволага киринг

https://lifegood.uz/wormprojunior/?utm_source=4

Админлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг

.
14.1K views04:04
Открыть/Комментировать
2024-05-05 04:57:37
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!

(Зумар сураси,53-оят).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
22.8K viewsedited  01:57
Открыть/Комментировать
2024-05-05 04:57:24
#Диққат #Долзарб

http://samarali.site/sustavgel?gel=46

Бўғим оғриқларидан 3 кунда батамом
ҳалос бўлиш йўллари

Ҳозироқ ушбу усулни қўллаб кўринг

Ушбу линк орқали барчасини билиб олинг


http://samarali.site/sustavgel?gel=46
http://samarali.site/sustavgel?gel=46

(Aдминлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг)
19.5K views01:57
Открыть/Комментировать
2024-05-04 20:37:14
#кун_ҳадиси
Бугун Роббингга неча марта истиғфор айтдинг?

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот: «Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳга бир кунда етмиш мартадан кўпроқ истиғфор айтаман», деганлар.
Имом Бухорий ривояти

"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
29.7K viewsedited  17:37
Открыть/Комментировать