Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Дуолар

Логотип телеграм канала @duo_yodlash — Дуолар
Актуальные темы из канала:
Diqqat
Долзарб
Адрес канала: @duo_yodlash
Категории: Религия
Язык: Русский
Количество подписчиков: 222.41K
Описание канала:

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Рейтинги и Отзывы

1.33

3 отзыва

Оценить канал duo_yodlash и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

2


Последние сообщения 134

2023-09-09 13:40:11
Тавба қилайлик!

Сардор домла
ㅤㅤㅤㅤ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈

Яқинларга улашинг!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.5K viewsedited  10:40
Открыть/Комментировать
2023-09-09 13:09:06
Убай ибн Каъбдан ривоят қилинади: “Мадинада бир киши бор эди, намоз ўқийдиганлар орасида масжиддан уйи энг узоқ киши шу одам эди. Унга қоронғу ва қийин кунларда минишга бирор эшак сотиб олиш айтилди. У: “Уйим масжидга яқин бўлишини хоҳламайман”, деди. Бу гапи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламга етказилганда: “Ё Расулуллоҳ, босиб келган қадамларим ва уйимга қайтиб кетишим савоб бўлиб ёзилишини хоҳлайман” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Аллоҳ сенга ҳаммасини ва сен ўйлаган савобнинг барчасини беради”, дедилар”.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.0K views10:09
Открыть/Комментировать
2023-09-06 19:21:33
САЛОМГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон учун ўз биродари билан уч кундан ортиқ аразлашиши ҳалол эмас. Учрашиб қолсалар, униси ҳам юз ўгиради, буниси ҳам юз ўгиради. Икковларидан қай бири аввал салом берса, ўша уларнинг яхшисидир”, дедилар.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир”, дедилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳаммадан олдин салом берар эдилар. Сахобаи киромлар атайлаб пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга улгурмай қолар эдилар.

Салом бериш, алик олиш нафақат ҳадисларда, ҳатто Аллоҳ таоло Қуръон Каримда ҳам бир неча бор таъкидлаб келган ибодат экан. Жумладан, “Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи Зотдир”, деган. (Нисо сураси 86-оят)...
БАТАФСИЛ

Muslim.uz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.5K viewsedited  16:21
Открыть/Комментировать
2023-09-06 18:40:00
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийкалаҳу лаҳул мулку валаҳул ҳамд ваҳува аъла кулли шайъин қодийр” деб ўн марта айтса, гўёки Исмоил алайҳиссаломнинг авлодидан тўрт кишини қулликдан озод қилганнинг ажрига эга бўлади” дедилар.
Муттафақун алайҳ.

Muslim.uz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
14.9K viewsedited  15:40
Открыть/Комментировать
2023-09-06 17:39:06 "ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ДАРАЖАДАГИ ФАРЗ"

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалол касб талаб қилиш фарздан кейин фарздир” дедилар” (Байҳақий ривояти).

Ризқ талабида бўлиш фарз, лекин у инсоннинг аслий мақсади эмас, балки бир заруратдир. Шунингдек, инсонга ризқ талабида бўлишга ижозат берилган, ҳатто бу нарсага тарғиб этилган ва таъкидланган ҳамдир. Лекин инсон ҳаётининг асл мақсади эса Аллоҳ таолога бандаликдир, У билан боғланиш ва Унинг розилигини топишдир. Шунинг учун ризқ талаб қиламан деб, Аллоҳнинг ибодатини тарк қилиш жоиз эмас ва биринчи даражали ибодатлар билан ризқ талаби тўқнаш келганида, биринчи даражадаги фарзларни муқаддам қўймоқ керак. Баъзи кишилар ҳалол ризқ талабининг ибодат эканини билганларидан сўнг ифрот ва тафритга (ҳаддан ошиш ёки нуқсонга йўл қўйиш) йўл қўйишади ва уларга намоз, рўза ҳақида гапирилса, «Биз ҳам ибодатдамиз, бизнинг қилаётган ишимиз ҳам улкан ибодат», дейишади. Тўғри, у ҳам ибодат, лекин иккинчи даражадаги ибодат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳалол ризқ талаб қилиш фарздан кейинги даражадаги фарздир», демоқдалар.

Абдуманнон Абдуллоҳ
"Савдогарга насиҳат" рисоласидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.3K views14:39
Открыть/Комментировать
2023-09-06 17:30:07
РАК ҲУЖАЙРАЛАРИНИ ЎЛДИРУВЧИ ШАРБАТ

Австриялик Рудолф Бройс бутун ҳаётини саратон касаллигини даволашнинг энг самарали ва табиий усулларини топишга бағишлади. У саратонг қарши ажойиб натижа берадиган ноёб шарбат рецептини топди ва 45 000 дан ортиқ одамни даволади..
12.8K views14:30
Открыть/Комментировать
2023-09-06 16:56:43
Қарздан қутулиш дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.7K views13:56
Открыть/Комментировать
2023-09-06 16:23:37
ИЛМ БИЛАН ҚАБРГАЧА


Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
14.5K viewsedited  13:23
Открыть/Комментировать
2023-09-06 14:44:01
Али розияллоҳу анҳу яна шундай деганлар:

“Кимнинг ғами кўп бўлса, касаллиги кўп бўлади. Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ўзини азоблаган бўлади. Ким инсонлар билан тортишса, муруввати йўқолади, ҳурмати кетади. Банда қаерда бўлмасин, Аллоҳ таоло у билан бирга эканини билиши унинг энг афзал иймонидир”.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.8K viewsedited  11:44
Открыть/Комментировать
2023-09-06 14:14:06
#Дуо

Никоҳ қуриш истагида юрганлар учун Мусо Алайҳиссаломнинг Дуолари:

رَبِّ إِنِّى لِمَآ أَنزَلْتَ إِلَىَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ

“Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман”

(Қасос сураси, 24-оят).

Дуонинг ўқилиши: “Роббий, инний лима анзалта илайя мин хойрин фақийр”

«Баъзи аҳли илмлар айтадиларки, ким никоҳ қуриш истагида бўлса, шу дуони кўп ўқисин. Аллоҳ таоло шу оятнинг ортидан шундай марҳамат қилади:»

فَجَآءَتْهُ إِحْدَىٰهُمَا تَمْشِى عَلَى ٱسْتِحْيَآءٍ

Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келди.

(Қасос сураси, 25-оят)

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.3K views11:14
Открыть/Комментировать