Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

САЛОМГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалла | Дуолар

САЛОМГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон учун ўз биродари билан уч кундан ортиқ аразлашиши ҳалол эмас. Учрашиб қолсалар, униси ҳам юз ўгиради, буниси ҳам юз ўгиради. Икковларидан қай бири аввал салом берса, ўша уларнинг яхшисидир”, дедилар.

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг Аллоҳга энг яқини уларга энг аввал салом берганидир”, дедилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳаммадан олдин салом берар эдилар. Сахобаи киромлар атайлаб пойлаб туриб ҳам у зотдан аввал салом беришга улгурмай қолар эдилар.

Салом бериш, алик олиш нафақат ҳадисларда, ҳатто Аллоҳ таоло Қуръон Каримда ҳам бир неча бор таъкидлаб келган ибодат экан. Жумладан, “Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи Зотдир”, деган. (Нисо сураси 86-оят)...
БАТАФСИЛ

Muslim.uz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.