Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

'ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ДАРАЖАДАГИ ФАРЗ' Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан | Дуолар

"ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ДАРАЖАДАГИ ФАРЗ"

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалол касб талаб қилиш фарздан кейин фарздир” дедилар” (Байҳақий ривояти).

Ризқ талабида бўлиш фарз, лекин у инсоннинг аслий мақсади эмас, балки бир заруратдир. Шунингдек, инсонга ризқ талабида бўлишга ижозат берилган, ҳатто бу нарсага тарғиб этилган ва таъкидланган ҳамдир. Лекин инсон ҳаётининг асл мақсади эса Аллоҳ таолога бандаликдир, У билан боғланиш ва Унинг розилигини топишдир. Шунинг учун ризқ талаб қиламан деб, Аллоҳнинг ибодатини тарк қилиш жоиз эмас ва биринчи даражали ибодатлар билан ризқ талаби тўқнаш келганида, биринчи даражадаги фарзларни муқаддам қўймоқ керак. Баъзи кишилар ҳалол ризқ талабининг ибодат эканини билганларидан сўнг ифрот ва тафритга (ҳаддан ошиш ёки нуқсонга йўл қўйиш) йўл қўйишади ва уларга намоз, рўза ҳақида гапирилса, «Биз ҳам ибодатдамиз, бизнинг қилаётган ишимиз ҳам улкан ибодат», дейишади. Тўғри, у ҳам ибодат, лекин иккинчи даражадаги ибодат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳалол ризқ талаб қилиш фарздан кейинги даражадаги фарздир», демоқдалар.

Абдуманнон Абдуллоҳ
"Савдогарга насиҳат" рисоласидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.