Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Аччу гаплар 🌶

Логотип телеграм канала @blueskyuz — Аччу гаплар 🌶 А
Логотип телеграм канала @blueskyuz — Аччу гаплар 🌶
Адрес канала: @blueskyuz
Категории: Блоги
Язык: Русский
Количество подписчиков: 1.40K
Описание канала:

Боғланиш учун: @blueskyuz_bot

Рейтинги и Отзывы

3.50

2 отзыва

Оценить канал blueskyuz и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

0


Последние сообщения 43

2021-05-12 19:00:39 ​​Telegram асосчиси Павел Дуров Қозон мактабида отишма уюштирган жиноятчи ўз режалари тўғрисида Telegram каналида маълум қилгани ҳақида тарқалган гапларга муносабат билдирди. Айтишича, қотил ўз мақсади ҳақида отишма қилишидан 20 минут олдин ёзиб қолдирган. Мактабда отишма бошланган вақтда каналида фақат ўзи аъзо бўлган, бошқа ҳеч ким бўлмаган. Мактабга бостириб киришидан 15 дақиқа олдин у ўз каналини бошқалар учун очиб қўйган. Эҳтимол каналда ўзининг сўнгги фикр ва гапларини қолдиришни кўзлаган.

Telegram модераторлари тезкор ишлашган: канал устидан зўравонликка чақириқ қилиши ҳақидаги биринчи шикоят келиб тушиши билан блоклашган. Каналга янги аъзолар қўшилганида, қотил полиция томонидан қўлга олиниб бўлган эди.

Дуровнинг ёзишича, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларда барча Telegram каналларини реал вақтда мониторинг қилиш имконияти бўлган тақдирда ҳам фожеани қисқа вақтларда аниқлаб, чора кўришга улгуришмас эди. Сабаби жиноятчи ўз мақсадини амалга оширмагунича очиқламаган ва аниқ тафсилотларини мактабга келишига оз вақт қолганидагина маълум қилган.

Фожеадан кейин жамоатчиликнинг эмоционал реакцияси учинчи шахсларни – компьютер ўйинлари ихтирочиларидан тортиб, мактаб директорларигача айбдор қилиш. Бироқ тан олиш керак, жамиятни руҳий беқарор бўлган кишилардан тўлиқ ҳимоя қилиш имкония йўқ. Статистика бўйича миллиондан бир киши агрессияга мойил, социопат бўлиши мумкин.

Бундай воқеаларни содир бўлиши жамият тақазоси экани уларни фожеавийлигини камайтирмайди. Лекин улардан олинган хулоса жамиятни концлагерга айлантириш ва оммавий «ов» уюштириш учун асос бўлиб хизмат қилмаслиги керак.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
201 views16:00
Открыть/Комментировать
2021-05-12 17:18:57 ​​Қримда ўзбекистонлик отиб ўлдирилди

Симферополдаги Дубки микрорайонида ўз уйида Аюб (Наби) Раҳимов отиб ўлдирилгани хабар қилинмоқда. Қўшниларнинг айтишича у ифторликка овқат тайёрлаш билан тирикчилик қилиб келган. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларнинг расмий баёнотида айтилишича, Аюб Раҳимов тинтув вақтида қаршилик кўрсатгани сабабли қурол ишлатишга мажбур бўлишган.
Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) баёнотида тинтув вақтида қаршилик кўрсатган ва қўлга олиш вақтида отиб ўлдирилган. Бунинг далили сифатида воқеа жойидаги қурол ва граната қолдиқлари кўрсатилган.
Ушбу воқеа Қримда муҳокамаларга сабаб бўляпти. Хусусан, айрим ҳуқуқни ҳимоя қилиш нодавлат ташкилотлари хавфсизлик хизматини айбдор қилишиб, қаршилик кўрсатилганлиги тўғрисидаги гаплар ёлғон экани, атайлаб қурол ташлаб қўйилганини айтишмоқда. Ўлдирилганнинг турмуш ўртоғи Раҳимова Соҳиба Бурхановна ва унинг 15 ёшли ўғлининг қаердалигининг ҳалигача дараги йўқлигидан ҳавотирга тушишаётганини айтишган. Ҳозирда бу иш бўйича адвокат ҳам ишлаётгани хабар қилиняпти.
Ҳозирча Қрим ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари бўлиб ўтган ҳодисани шарҳлашмаган.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
209 views14:18
Открыть/Комментировать
2021-05-12 13:03:59
Андижон вилоятида ўнлаб ҳайдовчилар радар комплекси билан жиҳозланган Nexia-3 автомобилини ўраб олгани видеолари тарқалди.
«Толпа»да кимдир машинасини ёқиб юбориш керак деб бақиргандек бўлдими

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
385 views10:03
Открыть/Комментировать
2021-05-12 10:37:36
«Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғи. Улар бор йўғи 150 атрофида қолган. Тезда отиб ўлдиришга улгуринг. Қайноқ чигирмалар мавсуми давом этяпти.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган Тяньшан қўнғир айиғи отиб ўлдирилди. Маълум қилинишича, айиқни отишга Экология қўмитаси раҳбари рухсат берган.
Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Алишер Максудовнинг имзоси билан Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган 2 та Тяньшан қўнғир айиғини отиш учун Россия фуқароси Широков Е.П.га 2021 йил 3 март куни №400030-сон рухсатнома берилган.
Мазкур рухсатнома экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Бўстонлиқ туман инспекциясида №4-сон билан 2021 йил 31 март куни рўйхатга олинган.
Таъкидланишича, россиялик овчи Бўстонлиқ туманида 1 та қўнғир айиқни отиб, у билан суратга тушган (унда яна битта Тяньшан қўнғир айиғини отишга рухсатномаси бор).

#анавиердаватаннибизсизсотишяпти

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
342 views07:37
Открыть/Комментировать
2021-05-12 09:06:59
«Темир дафтар» бўйича ишлаш амалда

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Меҳнат вазирлиги ва шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинган бўш иш ўринлари ярмаркасидаги аҳвол.
Одамлар коронавирус юқтириб олишдан эмас, кўпроқ ишсиз қолишдан, оиласини боқа олмасликдан хавотирда.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
259 views06:06
Открыть/Комментировать
2021-05-12 08:35:48
Янги газ ҳисоблагичларнинг техник томонидан сифати ўта пастлиги етмаганидек, ҳеч қаерга ўрнатиб бўлмайдиган, ноқулай габаритлариям одамни асабига тегади.
Шу нарсани таклиф қилганни калласига бутун халқнинг қойили.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
291 views05:35
Открыть/Комментировать
2021-05-11 21:10:14 ​​ Афғонистон Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари махсус хизматларининг бирлашган Минтақавий марказини яратишни таклиф қиляпти.

Қобул расмийлари Махсус операциялар кучлари ва терроризмга қарши кураш бўйича тажрибани бирлаштириш мақсадида махсус операцияларни бажарадиган бўлинмалар ҳамкорлигини йўлга қўйиш ташаббуси билан чиқди.
Бундай марказ ташкил қилиш таклифи Афғонистон миллий армияси махсус операциялар корпуси (ANASOC) қўмондони генерал-лейтенант Муҳаммад Фарид Аҳмади томонидан билдирилди. Аҳмади АҚШ ва НАТОни ушбу лойиҳани қўллашга чақирди. Шу билан биргаликда Россия ҳам қўшилиши мумкинлиги ва ўзининг Афғонистондаги позицияларини мустаҳкамлаши имкониятига эга бўлиши ҳақида гапириб ўтган.
Афғон «спецназ»и бошлиғи Қобул шаҳрида бундай марказнинг ташкил қилиниши турли мамлакатлар ва куч ишлатар тизимларнинг имкониятларини бирлаштиришга, минтақада терроризм ва наркотрафикка қарши курашда, чегара масалаларида ҳамкорликни кучайтириш ва кўплаб давлатларнинг Махсус операциялар кучлари имкониятини оширишга хизмат қилишига ишоняпти.
Сизнингча, бу ташаббусдан кўзланган мақсад фойдалими?

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
300 views18:10
Открыть/Комментировать
2021-05-11 20:43:23 ​​Исроил Фаластин можароси

Оккупация қилинган Шарқий Қуддусда фаластинликларнинг қаршилик ҳаракатлари бошланди. 700 дан ортиқ фаластинлик яраланган, бир неча ўн киши ҳалок бўлди. Асосий қаршиликлар Ал Ақсо масжидида, минглаб эътиқод қилувчилар тўпланадиган жойда бўлиб ўтган.

Нима учун зиддиятлар Шайх Жарроҳ ҳудудида бўлиб ўтяпти? 1948 йилда, яҳудийлар Фаластиндаги яшаш учун қулай бўлган ҳудудга эга бўлишганидан кейин (БМТ томонидан ажратилган ҳудуд назарда тутилмаяпти) яқин ҳудудлардан (БМТ ажратган ва исролликлар босиб олган) 90% фаластинликлар мажбуран қувиб чиқарилган. Араблар билан биргаликда ўша ерларда яшаб келган арманлар, греклар, немислар, руслар ва бошқа миллат вакиллари ҳам қувиб юборилган. Уларнинг уйлари мусодара қилиниб, яҳудий миллатига мансуб кўчириб келтирилганларга бериб юборилган.
1948 йилгача бу ҳудудда яҳудийлар фаластинликлар билан ёнма-ён яшашган. 1948 йилги уруш вақтида яҳудийлар бу ҳудуддан яҳудийлар яшайдиган қисмига қочишади. Шайх Жарроҳ ҳудуди Фаластин бир қисмига айланган, Трансиордания билан бирлашиб Иордания Қироллиги ташкил топган. Иордания ҳукумати фаластинлик қочқинларга яҳудийларнинг ташлаб кетган уйларига кўчиб ўтишга рухсат беради. Ана шу уйларни, ҳозирги яҳудий суди қочоқ яҳудийларга қайтариш керак деб ҳукм чиқарган. Айнан мана шу қарор тўқнашувларга олиб келди.

Исроил ҳукумати бир замонлар яҳудийларга тегишли бўлган шу уйлардан 500 фаластинликларни мажбурий кўчиришни бошлашган. Қизиқ томони бу уйларга яҳудийларнинг ўзлари бу уйларга кўчиб ўтишга шошишмаяпти.

Фаластинликларни мажбурий кўчириш билан жандармлар (Мишмар ха-гвуль) ва яҳудий экстремистлари (ҳа, шунақаси ҳам бор) шуғулланишган. Улар мамлакат парламенти - Кнессетга ўз вакилларини киритишга муваффақ бўлишди ва улар ҳозирда Шайх Жарроҳда бўлаётган ишларни қўллашяпти. Бир неча кун олдин бу ерда жандармлар томонидан парламент аъзоси коммунист яҳудий (шунақа яҳудийлар ҳам бор, кулманг) Офер Касиф калтакланган. У бу ҳудуддаги фаластинликларни ҳимоя қилиш билан шуғулланаётган эди. Ҳозирда тўқнашувлар кучаймоқда, у ердан кучлар Ал Ақсо масжидига ташланмоқда.

Ҳозирда вазият шу даражага етдики, Байден Нетаняхуга қўнғироқ қилиб Шайх Жарроҳдан фаластинликларни мажбурий кўчиришни тўхтатишга чақирган. Нетаняху эса Путинга қўнғироқ қилиб у билан бир неча масалада узоқ суҳбатлашган (АҚШ ва Россияни бир нарсага тиқиб қўйиб Исроил секин ўйиндан чиқиб кетишини кутиш ҳам мумкин)

Бир кечада 300 киши жароҳатланганини халқаро ҳамжамият қирғин деб ҳисобламаётган бўлса, каттароқ урушни бошланиши хавфи борми?

Ҳозир бўлаётган воқеаларнинг тахминий якуни аниқ. Бўйсунмайдиган Ғазо ёрдамга келади. Исроил томонга ракеталар учирилади. Қулбола ва кучи паст бўлган бу ракета зарбаларига қарши Исроил ўзининг оғир бомбалари ва авиазарбалари билан жавоб қайтаради. Можарога қўшнилар – шимолдан Ливан, Сурия, Ироқ ва Эрон қўшилиши мумкин. Воқеалар шундай кечса, Исроил АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувни бузишга муваффақ бўлади (Трамп шунча қилганими ... тиқдинг деб бақиряпти). Ҳозиргача Туркия томонидан Исроил ҳаракатлари террорчилик деб баҳоланган расмий муносабат билдирилди.

Бу можарода энг хавфли қурол ахборот маконида бўлади. Интернет ва ижтимоий тармоқларда ўлган болалар, қонга беланган тинч аҳоли, калтакланаётган одамлар, аскарларнинг ҳаракатлари, вайронагарчиликлар видео ва фототасвирлари тарқатилади. Мақсад можарога диний тус бериш, янада кўпроқ одамларни жалб қилиш.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
254 views17:43
Открыть/Комментировать
2021-05-11 14:07:04
Чирчиқ шаҳрида иш ҳақини ололмаётган ишчилар ҳокимият олдига келиб норозиликларини намойиш этишди.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
340 views11:07
Открыть/Комментировать
2021-05-11 13:27:53
Мактабга ҳужум қилганлардан бирини сўроқ қилиш бошланди.

https://t.me/blueskyuz
393 views10:27
Открыть/Комментировать