2021-06-10 13:17:06
Уйида чакса уни йўқ, том бошида қўш тандир
1960 йилдан бошлаб АҚШ ҳукумати ҳар йили миллион дона Skilcraft фирмасининг шарикли ручкасини сотиб олади. Уларнинг ҳар бири бир миля узунликка етадиган сиёҳ тугамагунча бенуқсон ишлайди, иссиқ ва совуқ ҳавода, паст ва юқори босимда ишлашидан ташқари фавқулодда ҳолатда зарур тиббий асбоблар бўлмаганида трахеотомия қилиш учун энг мос қўл остидаги предмет ҳисобланади.
Ярим асрдан ошиқ вақтдан бери америкалик амалдорлар фойдаланиб келадиган Skilcraft фирмаси ручкаси ўртача нархи 10 доллардан бошланади.
Яна бир машҳур фирма Parker деб номланади, ва у
Джордж Сэффорд Паркер шарафига аталган. Бу фирма ишлаб чиқарган ручка билан Германия ва Япония капитуляцияси, Вьетнам уруши тугагани тўғрисидаги шартнома, СССР ва АҚШ ўртасида ўрта масофага мўлжалланган ядро ракеталарини камайтириш тўғрисидаги келишув ва бошқа тарихий ҳужжатлар имзоланган. Ҳатто Артур Конан Дойл лорд Моулсуортига (
Parker Pen Company директорлар кенгаши аъзоси) «Parker Duofold» ручкасини мақтаб мактуб ёзган.
Parker ручкаларининг энг арзон моделлари нархи 50-60 доллардан бошланади.
Mont Blanc фирмаси коллекция ручкалари ишлаб чиқариш билан машҳур. Ҳар бир ручка алоҳида дизайн бўйича, энг сўнгги технологик материаллар ва заргарлик иши уйғунлигида ишлаб чиқарилади. Ҳар бир ручка перосига 4810 рақами туширилади (
Монблан чўққиси баландлиги).
Бу фирма ручкалари ўртача нархини айтишга одам ҳижолат, чунки уларнинг нархи қимматмас, бизнинг ойлигимиз кам.
Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
516 views10:17