Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Аччу гаплар 🌶

Логотип телеграм канала @blueskyuz — Аччу гаплар 🌶 А
Логотип телеграм канала @blueskyuz — Аччу гаплар 🌶
Адрес канала: @blueskyuz
Категории: Блоги
Язык: Русский
Количество подписчиков: 1.40K
Описание канала:

Боғланиш учун: @blueskyuz_bot

Рейтинги и Отзывы

3.50

2 отзыва

Оценить канал blueskyuz и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

1

1 звезд

0


Последние сообщения 39

2021-06-01 07:38:20 Пётр I Людовик XV билан учрашган вақтда, Рус шоҳи «Менинг қўлимда – бутун Франция» деб айтади. Гап шундаки, ўша вақтда Людовик бор йўғи 7 ёшли болакай бўлган ва Пётр уни қўлида кўтариб шу гапларни айтган. Петергофда бунга бағишланган ёдгорлик ҳам ўрнатилган.

Шу ватанпарварга қараб, кимдир «бутун Ўзбекистон мени қўлимда» деса маъно жиҳатидан тўғри бўладими

https://t.me/blueskyuz
172 views04:38
Открыть/Комментировать
2021-06-01 07:31:06
Шунақа ватанпарварлар кўпаяверсин

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
253 views04:31
Открыть/Комментировать
2021-05-31 18:22:32
2020 йил, сентябрь
Австралияда 2 миллиондан ошиқ ёввойи мушукларни отиш бошланди

2021 йил, май
Миллионлаб сичқонлар Австралия шаҳарларини босиб кетди. Уларни заҳарлашади.

Бу диман, Австралиядаям бизни амалдорларга ўхшаган, аввал муаммонинг сабабини яратиб, кейин унга қарши курашадиганлар бошқарувга келишни бошлади шекили

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
146 views15:22
Открыть/Комментировать
2021-05-31 16:45:28
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки назарнинг тўқлигидадир», дедилар».

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
184 views13:45
Открыть/Комментировать
2021-05-31 16:13:16 ​​Воқеа аслида мана бундай бўлган эди ...

Шундай сўз бор – «Дилетант». Бу бир фаолият билан ўша иш учун етарли билим ва малакасиз, касбий тайёргарликсиз шуғулланадиган одамга нисбатан ишлатилади.
Бугун айрим интернет ОАВ ва блогерларнинг ишини ана шу сўз билан бемалол ифодалашимиз мумкин.
Дастлаб Андижон вилоятида 5 киши томонидан зўрланган келин ҳақидаги хабар хайпга ўч ўзбек блогерлари томонидан тарқатилди. Кетидан катта аудиторияга эга влогерлар алоҳида видеолар қилишиб чиқди, ОАВ бирин-кетин ёритди. Лекин ҳеч ким бу ҳатти-ҳаракатларининг қонуний жавобгарлигини ўйлаб ўтирмади. Ҳеч кимни ўша «жабрланган» келиннинг кейинги ҳаёти, оиласини иснодга қолиши, ҳали айби исботланмаганларнинг аҳволи қизиқтирмади. Мақсад – жамиятда очиқ муҳокама қилинмайдиган ва тан олиниши қийин бўлган табу мавзу устида ўзини «раскрутка» қилиш.
Бугун бўлса Андижонда жойнамоз устида бир аёл ўз келини томонидан ўлдирилгани ҳақида шов-шув кўтарилди. Кун охирига келиб эса ўша аёл ҳам келини томонидан эмас, бошқа шахс томонидан ўлдирилгани айтиляпти. Хабарда «жойнамоз»га алоҳида урғу беришнинг нима кераги бор эди? Шундай бўлганида ҳам, жамият ҳиссиёти билан ўйнашмаслик учун бу сўзни ишлатмаслик ҳам мумкин эдику. Лекин бизни блогер ва ОАВ хайп керак, одамларни сарлавҳаси билан жалб қилса бўлди, чунки билишади обуначилари саёз матнни ўқишга эринади.

Икки йиллар аввал адашмасам, блогер ва журналистлар учун касб этикаси муҳокама қилинганди. Бу соҳада ҳам бошқаларда бўлгани каби ёзилган ва ёзилмаган тартиб ва қоидалари, ахлоқ нормалари бор. Лекин уларга амал қилишни касбий мажбурият эмас, одамнинг тарбия кўрганлиги тақазо қилиши керак.

#сенсенсенодамбўлмайсан

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
181 views13:13
Открыть/Комментировать
2021-05-30 16:17:28 ​​Мактабда ота-оналардан «ремонт» учун пул йиғиш мумкинми?

Мактабда ота-оналардан «ремонт» учун пул йиғиш борасидаги саволларга Халқ таълими вазирлиги ахборит хизмати берган изоҳда айтилишича, Президентнинг тегишли фармон ва қарорлари билан умумтаълим мактабларидаги қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш, куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш, яъни мактабнинг шаклига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланган. Бироқ жойларда мактабларнинг моддий-техник аҳволи қандай экани маълум. Таъкидланишича, муассасаларда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар борлиги, мактаб доимий эътибор талаб қиладиган маскан бўлгани сабабли ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағлари доим ҳам етмайди.
Шу боис мактаб маъмурияти имкони борича ёрдам қила олиши мумкин бўлган ота-оналар ва ҳомийларнинг ёрдамини олишга ҳам ҳаракат қилади. Бироқ мактаб маъмуриятларига ҳаммага бир хил ёндашиб, мажбурий пул йиғиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги, мактабларга ёрдам фақат ихтиёрий бўлиши эслатиб ўтилган.
Вазирлик хабарига кўра, республикда мактабларга ёрдам мавзуси умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурган ва мактаб шароитини яхшиламоқчи бўлган ота-оналар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
152 views13:17
Открыть/Комментировать
2021-05-28 12:04:46
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тизими коррупцияга ботган.

Кўпчилик ҳайдовчиларимиз ҳалигача йўл ҳаракати қоидаларини мукаммал билмайди. Айниқса, катта машина ҳайдайдиганлар.
Таълимга эътибор бераётганимиз каби бу соҳага ҳам эътиборни кучайтиришимиз керак. Бу инсонларнинг ҳаёти билан бевосита боғлиқ.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимай ва пул бериб олаётганлар йўқ эмас. Буни тизимга солиш керак".
O'zLiDeP фракцияси аъзоси Нодир Абдувалиев

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
187 views09:04
Открыть/Комментировать
2021-05-28 10:02:01
Спутник-V вакцинасини олганлар Саудия Арабистони Ҳаж визасини олишга рухсат этилганлар рўйхатига киритилмади

Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлири зиёратчилар учун янги талабларни эълон қилди. Унга кўра Ҳаж зиёратини Pfizer, AstraZeneca, Johnson&Johnson, Moderna вакциналарини олган хорижликлар қилишига рухсат берилди. Бироқ бу вакциналар Қозоғистонда бўлмагани сабабли, Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси Саудия Арабистони ҳукуматидан бу талабларни қайта кўриб чиқиш ҳақида мурожаат билан чиқди ва бошқа вакцина олганларга ҳам Ҳаж зиёратига рухсат беришни сўраган.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
220 views07:02
Открыть/Комментировать
2021-05-27 20:29:42 Ўзбекистон Республикасининг Давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи
2021 йилнинг I чораги учун

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
257 viewsedited  17:29
Открыть/Комментировать
2021-05-27 13:08:39
Нукус шаҳрида аёллар яна норозилик билдириб йўлни тўсиб қўйишипти.

Каналга уланиш https://t.me/blueskyuz
449 views10:08
Открыть/Комментировать