2021-06-26 16:23:05
#муносабат
Эр-хотин ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамловчи омиллар:
Бир-бирлари билан хушмуомала бӯлиш;
Ҳуда-беҳудага аразлашмаслик;
Ғазаб келганда икки тарафнинг сукут сақлаши. Чунки шайтон ғазаб орқали эру хотиннинг ўртасини осонлик билан бузади;
Баҳс-тортишувлардан узоқлашиш;
Турмушда икки тараф муросаи мадора қилиб, бир-бирларининг хато- камчиликларини кечиришлари;
Эру хотин бир-бирига ёмон гумонда бўлмасликлари. Чунки баъзи гумонлар гуноҳга ҳам олиб боради;
Эркак киши уйига келганда сакина – хотиржамлик топиши учун аёл киши барча чора-тадбирларни кўриши. Чунки, эр уйида топмаган ҳаловатини "кўча"дан излаб қолиши мумкин;
Иложи борича фарзандлар олдида жанжаллашмаслик;
Оталар зинҳор болалари олдида уларнинг онасини сўкмаслиги ва
ҳақоратламаслиги, чунки бу фарзандлар ёдида бутун умр қолади;
Энг кераклиси, оилани мустаҳкамлаш йўлида эру хотин бир-бирларига меҳр-муҳаббат сўраб кўп дуода бўлишлари.
Зеро, Аллоҳ таоло айтади:
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир». («Рум» сураси, 21-оят)
Дўстларга улашиш
@ANNURPsixologikKanal
176 viewsпсихолог Гулноза Рафиковна , 13:23