2022-08-25 18:50:28
Пенсильвания бош прокурори (Attorney General) - Josh Shapiro, иккита эски мошина сотувчилар (Used Car Dealers) ни судга берди Каналга уланиш - https://t.me/Americastan A Impuls Auto Inc. (Philadelphia - Yudik Aysenshteyn) ва Great Auto Deals Inc. (Hatboro, PA - Yuriy Klimin) - харидорлар ҳақ-ҳуқиқини қўпол бузишда, айбланмоқда
Даъвода айтилишича, Aysenshteyn ва Klimin талабга жавоб бермайдиган (бузуқ, техник ҳолати ёмон, ишлатилиши хавфли) машиналарни сотган. Харидорлар атайлаб алданган. Боз устига
лицензиясиз дилерлик шохобчалари очилиб, рухсатсиз савдо фаолияти юритилган
Бош прокуратурага тушган шикоятлардаги айрим фактлар: автомобиллар сотилган кун ёки кейинроқ бузилган ёки уни ҳайдаш хавфли деб топилган; https://t.me/Americastan автомобилнинг бутун пасти занг - шунчаки бўёқланган; тормоз ишламай қолган ва ҳоказо. Қарийб барча ҳолатда мошинанинг қанча юргани қасддан, камайтирилган
Суддан компаниялар/уларнинг эгаларини, жавобгарликка тортиш ҳамда:
- барча зарар кўрганларга тўлиқ товон пули тўлаш;
- истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳар бир бузилиши учун $1000 (60 ёш ва ундан катта харидорга - $3000) дан жаримага тортиш;
- Yudik Aysenshteyn ва Yuriy Klimin ларга автотранспорт савдоси бизнеси юритишни умрбод, таъқиқлаш сўралмоқда
A Impuls Auto Inc. ва Great Auto Deals Inc.. фаолиятидан фойдаланган бўлсангиз ёки шундайларни билсангиз +1 800-441-2555 рақамига қўнғироқ қилиш ёки scams@attorneygeneral.gov электрон почта манзилига хат ёзиш, сўралмоқда
565 viewsGir, 15:50