2022-02-25 10:07:57
Stipendium Copernicus, дастури Марказий Осиё, Жанубий Африка, Шарқий ва Марказий Европадан бўлган бакалавриат ва магистратура талабларига 1 семестр давомида Германияда таълим олиш, ва амалиёт ўташ имкониятини беради.
Дастурнинг дастлабки 3 ойи давомида талабалар
Гамбург университетидаги ўқув машғулотларида иштирок этади, кейинги 2-3 ойда эса компаниялар, ҳукумат органлари ёки ташкилотларда амалиёт ўташади.
⠀
Давомийлиги:
6 ой Кимлар учун:
Бакалавр ва магистрлар учун
Номзод қуйидаги соҳалардан бирида таҳсил олаётган бўлиши керак:
Ҳуқуқшунослик/Юриспруденция
Сиёсатшунослик/Халқаро муносабатлар
Иқтисодиёт
Гуманитар ва ижтимоий фанлар
Табиий фанлар
Архитектура ва бошқа соҳалар
Номзод немис тилини яхши билиш шарт.
Ғолиблар учун имкониятлар:
260-300 евро ойлик стипендия
Турар жой, суғурта, озиқ-овқат харажатлари
Транспорт харажатлари
Авиачипта ва виза харажатлари
Рўйхатдан ўтиш муддати: 1 март 2022 йилгача
Батафсил
Обуна бўлинг: @uz_grants
1.6K views07:07