Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​ Сиз барқарор келажак учун инновацион ечимлар устида ишлая | Грантлар ва стажировкалар

Сиз барқарор келажак учун инновацион ечимлар устида ишлаяпсизми? Ёш тадқиқотчи сифатида БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга ҳисса қўшмоқчимисиз?

«Green Talents Award 2022» Яшил истеъдотлар мукофоти 2022 йил учун аризаларни қабул қилишни бошлади! Барқарор ривожланишга катта эътибор қаратган ҳолда инновацион ғояларингизни баҳам кўринг ва немис тадқиқот институтлари ва халқаро тадқиқотчилар билан узоқ муддатли ҳамкорликка асос солинг.

Талаблар:
Магистратура/PhD дастурига рўйхатдан ўтган ёки магистратура/PhD даражасига эга бўлиши;
Барқарор ривожланишни тадқиқ қилишнинг ҳар қандай соҳаларида барқарор ривожланишга ва фанлараро ёндашувга урғу берилган лозим;
Профессионал иш тажрибаси 3 йилдан ортиқ эмас;
Инглиз тилини мукаммал билиш;
Германия фуқаролигига эга бўлмаган ва Германияда истиқомат қилмайди.

Тадқиқот амалиёти Германия Федерал Таълим ва Тадқиқот Вазирлиги (BMBF) томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

Ариза топшириш охирги муддати: 2022 йил 24 май

Батафсил

Обуна бўлинг: @uz_grants