Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Буни_билиш_керак Сафар олдидан қуйидаги тавсияларга амал қил | UMRA va HAJ ziyorati

#Буни_билиш_керак

Сафар олдидан қуйидаги тавсияларга амал қилишингиз сўралади:

Соғлиғингизга аҳамият беринг. Мунтазам қабул қилиб юрадиган дори-дармонларингизни, албатта ўзингиз билан сафарга олинг;

Сафардан олдин ўз хасталикларингиз бўйича шифокорга мурожаат қилиб, зарур бўлса стационар даволаниш ва сафарга тайёрланиш зарур;

Оёқ кийимини (юмшоқ, тикилмаган) иложи бўлса яшаш жойидан олиб, 5-10 кун оёққа мослаштириш зарур, акс ҳолда сафар давомида оёқ шилинишидан азият чекиш мумкин.

Кўчага ёки Ҳарамга борганингизда камзулингиз ва бейжигингизни тақиб чиқинг.

Зам-зам суви, иккала Ҳарамда, “ЁЗУВСИЗ” (муздек) ва “NOT COLD” (илиқ) белгиси ёзилган идишларда туради. Ҳаво иссиқлиги сабабли кўпчилик совуқ сув ичиб қўйиб томоғини шамоллатади, бу нарсалардан ўзингизни эҳтиёт қилишингиз зарур;

Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

97-438-5555

https://t.me/umra_va_haj_ziyorati_n1