2022-10-30 13:22:15
#Буни_билиш_керак
Сафар олдидан қуйидаги тавсияларга амал қилишингиз сўралади:
Соғлиғингизга аҳамият беринг. Мунтазам қабул қилиб юрадиган
дори-дармонларингизни, албатта ўзингиз билан сафарга олинг;
Сафардан олдин ўз
хасталикларингиз бўйича шифокорга мурожаат қилиб, зарур бўлса стационар даволаниш ва сафарга тайёрланиш зарур;
Оёқ кийимини (юмшоқ, тикилмаган) иложи бўлса яшаш жойидан олиб, 5-10 кун
оёққа мослаштириш зарур, акс ҳолда сафар давомида оёқ шилинишидан азият чекиш мумкин.
Кўчага ёки Ҳарамга борганингизда
камзулингиз ва
бейжигингизни тақиб чиқинг.
Зам-зам суви, иккала Ҳарамда, “
ЁЗУВСИЗ” (муздек) ва “
NOT COLD” (илиқ) белгиси ёзилган идишларда туради. Ҳаво иссиқлиги сабабли кўпчилик совуқ сув ичиб қўйиб томоғини шамоллатади, бу нарсалардан ўзингизни эҳтиёт қилишингиз зарур;
Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!
97-438-5555
https://t.me/umra_va_haj_ziyorati_n1
995 views10:22