Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Алтай Давлат Тиббиёт Университети ва Тошкент Давлат стоматолог | TDSI rektori Nodir Kadirovich Xaydarov

Алтай Давлат Тиббиёт Университети ва Тошкент Давлат стоматология институти ўртасидаги меморандум имзоланди

23-апрелдан 30-апрельгача Факультет ортопедик стоматология кафедраси таклифига биноан расмий ташриф билан Тошкент давлат стоматология институтида Алтай Давлат Тиббиёт Университети Ортопедик стоматология кафедраси мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор Орешака Олег Васильевич бўлмоқда. Профессор томонидан 3-4-5 курс талабаларига Олинмайдиган тиш протезлари билан протезлаш, қисман ва тўлиқ олиб қўйилувчи протезлар билан протезлаш фанларидан амалий машғулотлар, клиник ординатор ва магистрлар учун маҳорат дарслари, очиқ маьрузалар ташкил этилди. ТДСИ ректори профессор Н.Қ.Хайдаров томонидан Алтай Давлат Тиббиёт Университети ва Тошкент Давлат стоматология институти ўртасидаги меморандумга имзо қўйилди. Эндиликда АДТУ ва ТДСИ ўртасида ўзаро кенг қамровли ва мустахкам алокалар ўрнатилади, университет талабаларининг академик алмашинуви, профессор ўқитувчиларнинг ўзаро ташрифлари йўлга қўйилади.