Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Sahifaa

Логотип телеграм канала @sahifaa — Sahifaa S
Логотип телеграм канала @sahifaa — Sahifaa
Адрес канала: @sahifaa
Категории: Блоги
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 87
Описание канала:

Кичик кўзгудан катта дунёга назар.
https://t.me/ TJOP6WXOmvUFCZxF

Рейтинги и Отзывы

3.67

3 отзыва

Оценить канал sahifaa и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

2

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 2

2021-02-11 18:12:28 #xayrlikun #umr_manzaralari

Альберт Эйнштейн бир шаҳарчага эндигина келиб яшаётган пайтлар эски танишини учратиб қолибди.
- Бу нима юриш, жаноб Альберт! - дебди унга таниши. - Сиздай олим башангроқ кийинса бўларди, юринг, сизга янги костюм-шим олиб бераман!
- Шарт эмас, - деб жавоб берибди Эйнштейн. - Ахир бу ерда мени ҳеч ким танимайди.
Орадан икки йил ўтиб, у яна ўша танишини учратибди.
- Ҳали ҳам шу аҳволда юрибсиз-ку, Альберт! Хўп дея қолинг, сизга энг башанг либослардан олиб берай?!
- Кераги йўқ! - рад этибди бу сафар ҳам олим. - Ахир бу ерда энди мени ҳамма танийди!
Воқеадан қандай хулоса чиқариш ўзингизга боғлиқ дўстим, фақат... кишилар назари учун ўзлигингиздан узоқлашманг!

@BeshinchiTomon
34 views15:12
Открыть/Комментировать
2021-02-11 17:47:27 Ким ўз йиғисига молик бўлса, истаган пайти йиғлаб истаганда тўхтаса у одамларнинг энг фожиридир деган экан

Суфён Саврий.
29 views14:47
Открыть/Комментировать
2021-02-11 17:29:49 #ибрат

Абулфараж ва бошқаларнинг ривоят қилишича, Маккада бир гўзал аёл яшарди. Бир куни у кўзгудаги аксига қараб, эрига: «Юзимни кўриб, фитнага тушмайдиган бирор киши бормикан-а?» деди. «Ҳа, бор», деди эри. «Ким экан у?» деди аёл қошларини чимириб. «Убайд ибн Умайр», деди эри. «Рухсат берсангиз, мен уни фитнага соламан», деди. Эри рухсат берди. Аёл савол сўраган киши бўлиб, Убайд ибн Умайрнинг ёнига келди. Масжидул Ҳаромнинг бир бурчагида у билан ёлғиз қолгач, ойдек юзини кўрсатди. Убайд уни кўриб, деди:

– Эй Аллоҳнинг бандаси, юзингни беркит!

– Мен сизга ошиқ бўлиб қолдим.

– Сендан баъзи нарсаларни сўрайман, агар ростини айтсанг, хоҳлаган ишингга рози бўламан.

– Сўрайверинг, фақат ростини айтаман!

– Жонингни олиш учун ўлим фариштаси келиб турса ҳам, сенинг истагингни қондиришимни истайсанми?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Қабрингга киргач, савол-жавоб қилиш учун ўтирган ҳолингда-чи?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Ҳамманинг номаи аъмоли берилаётган пайтда, китобинг ўнг ёки чап тарафингдан берилишини билмай турганингда-чи?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Сиротдан ўтмоқчи бўлиб, нажот топиш-топмаслигингни билмай турган пайтингда-чи?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Тарози қўйилиб, савоб ёки гуноҳ палласи оғир келишини билмай турган пайтингда-чи? 

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. Аллоҳнинг олдида ҳисоб-китоб учун турган пайтингда-чи?

– Аллоҳга қасамки, йўқ.

– Рост айтдинг. У ҳолда Аллоҳдан қўрққин. Аллоҳ сенга жуда кўп неъмат берибди, сенга кўп яхшиликлар қилибди.

Аёл эрининг олдига саросимага тушган алфозда қайтиб кетди. Эри: «Нима бўлди?» деб сўради. «Сен ҳам, мен ҳам бекор юрган эканмиз», деди хотини. Кейин намоз, рўза ва бошқа ибодатларга маҳкам бел боғлади. Эри айтарди: «Мен нима қилдим-у, Убайд ибн Умайр нима қилди! Аёлимни батамом ўзгартириб қўйди. У ҳар куни гўё келинчакдек эди, Убайд ибн Умайр уни «роҳиба» қилиб қўйди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

@sahifaa
30 views14:29
Открыть/Комментировать
2021-02-11 17:26:40 ​​ЯРАШИҚЛИ НЕЪМАТ

Чиройли жавонларга эски, чети учган ёки дарз кетган идишларни териб қўёлмайсиз. Лекин эски, ҳатто муқовалари титилган китобларни кўркам китоб жавонларига қўйсангиз ҳам ярашаверади;
эски китобларни бадавлат, ҳеч нимадан ками йўқ одамларга ҳам бебаҳо совға сифатида ҳадя қилишингиз мумкин - ярашаверади;
эски китобларни уйингизнинг энг кўринарли, эътибор тортадиган жойида сақлашингиз мумкин – ярашаверади...
Китоб – шунақа ярашиқли неъмат.

Дилфуза Комил
32 views14:26
Открыть/Комментировать
2021-02-10 21:53:57
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ректорларга:

Ётоқхоналарга киринг. Ётоқхоналарга ўнталаб автомат кир ювиш машиналарини қўйишингизга ким қўлингиздан ушлаб турибди? Шу кир машиналар учун бир қоп порошокни талабаларга олиб бериш учун ким қўлингизни ушлаб турибди? У саксон миллион тўлаяпти-ку! У 46 млн тўлаяпти-ку! Камиям 10 млн тўлаяпти-ку! Ўзининг пулига ўзига шароит қилиш керак-да!

Санузеллар (ҳожатхоналар)га алоҳида эътибор қиламан. Буни блокнотингизга қизил билан ёзиб қўйинг. Битта қолмай кириб кўраман. Чунки у маданият.

Манба
35 views18:53
Открыть/Комментировать
2021-02-10 20:14:00 Ривоят қилишларича, ўзини "аслзодаман, пайғамбар сулоласиданман" деб даъво қилгувчи киши бўлар экан. У намоз, рўзага бепарво, беадаб киши экан. Унга қўшни бўлиб бир олим ҳам яшар экан. Олим қоп-қора, лаблари дўрдайган ҳабаший эди. Олимнинг уйи доим талабалар билан гавжум. Кўчага чиққанда ҳам, уйга қайтганда ҳам унинг атрофида толиби илмлар. Ҳамиша толиби илмлар қуршовида иззат-икромда юрадиган бу олимга қўшнининг ҳасади келибди. Пайт пойлаб унинг йўлини тўсибди.
– Эй қора хотиннинг ўғли, қора! Ота-бобонг ким эди-ю, сен кимсан?! Ўзингдан кетиб қолма! Мен аслзодаман, одамлар мени ҳурмат қилиши керак, сендек қоравойни эмас, – деб ҳақоратлабди.
Олим ғазабнок талабаларни тинчлантириб, босиқлик билан унга шундай жавоб қайтарибди:
– Тўғри айтасан. Мен қора хотиннинг ўғли қораман. Ота-боболарим тутган йўл нотўғри йўл. Шуни англаб етиб, ота-боболарим йўлини ташладим. Улар кетидан юрмадим. Сенинг ота-боболаринг йўлини тўғри деб топдим. Улар ортидан эргашдим. Меросидан насиба олдим. Кўрганингдек, шу даражага етишдим. Аммо сен боболаринг йўлини ташлаб, менинг боболарим йўлидан юрдинг ва шу аҳволга тушдинг.

Хайрулла Ҳамидов

Бизчи, биз. Ота боболаримиз билан мақтанамиз, керилишимиз булутни тутади. Кеча Навоийни мақтаб, ғазалларини кўкка кўтарган бўлсак, эртага Бобурни, унинг рубоийларини алқаймиз. Замахшарий, Бухорий, Марғиноний, Ибн Сино... деб, рўйхатни узундан узоқ қилиб санаймиз. Аммо адолат деган сўзни муболағалар луғатига қадаб қўйган биз. Рахбариятга ялтоқланишни мардлик деб даъво қиладиган ҳам биз. Илмий ютуқлар, муваффақиятбар учун бир қарич картон бериб, тик токчилик билан бемазагарчилик қиладиганларга битта ўқитувчининг етти-саккизта ойлигига тенг мукофотни берадиган ҳам биз.

Ориятимиз ҳам хаминқадар... Пайғамбаримизни нобакорлар карикатура қилиб, хақорат қилса, мум тишлаймиз. Болаларимизга Қуръон ўргатувчи мударрисни қўлга тушуриб, Ойнаи жахонда изза қилдириб ўтирамиз. Таълимгоҳлардан қизларимизни рўмолларини итқитамиз, ўғлонларимизни сақолига осиламиз, Валлоҳу, эртага бир исломни қабул қилган "қоравой" оврўпалик бизга қараб:

-Ота-боболарим тутган йўл нотўғри йўл эди. Шуни англаб етиб, ота-боболарим йўлини ташладим. Улар кетидан юрмадим. Сенинг ота-боболаринг йўлини тўғри деб топдим. Улар ортидан эргашдим. Меросидан насиба олдим. Кўрганингдек, шу даражага етишдим. Аммо сен боболаринг йўлини ташлаб, менинг боболарим йўлидан юрдинг ва шу аҳволга тушдинг,-деб турса ҳеч ажабланмай қўяверинг! Биз шундай жавобга муносиб йўлдан юриб кетябмиз!

Акбаржон Абдулмажид
37 viewsedited  17:14
Открыть/Комментировать
2021-02-10 20:12:11 Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтдилар:
- “Етти катта ҳалок этувчи гуноҳлардан четланинглар”.
Саҳобаи киромлар сўрашди:
- “Нима улар?”. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бериб айтдилар:
- “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр қилиш, Аллоҳ ҳаром этган нафсни беҳақ ўлдириш, рибохўрлик, етим молини ейиш, душман ҳужум этганда қочиш, пок, мўмина, ҳеч нарсадан бехабар аёлларни (ноўрин сўзлар билан) бўҳтон қилиш, иснодда қолдириш”.

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Молик ривояти
31 views17:12
Открыть/Комментировать
2021-02-10 17:27:57 НИМТАБАССУМ

Тарих китобларида келишича, амирлардан бири бир тегирмончи олдидан ўтиб қолди. У тегирмон тошини айлантирувчи хачир бўйнига қўнғироқ осиб қўйган эди.
- Нега бўйнига қўнғироқ осиб қўйдинг? - сўради амир.
- Жиринглашдан тўхтаса, тегирмон ҳам тўхтаганини билиш учун, - жавоб берди тегирмончи.
- Қани айтчи, тўхтаб бошини қимирлатиб турса, тегирмон тўхтаганини қаердан биласан? - деди амир.
- Амир жанобларини Аллоҳ ёрлақасин, - деди тегирмончи. - Хачирда амир ақлидек ақл нима қилсин...

Сайфуллоҳ Носир хофизуллоҳ
33 views14:27
Открыть/Комментировать
2021-02-10 11:50:40 МОНОПОЛИЯ.
Имом Ҳоким роҳимаҳуллоҳ "Ал-Мустадрак" номли ҳадис тўпламида Алясаъ ибн Муғирадан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бозорда бир кишининг олдидан ўтиб қолдилар. У таомни бозор нархидан арзон сотаётган эди. Унга:
- Бизнинг бозорда таомни бозор нархидан арзон сотаяпсанми?!-дедилар.
У киши:
- Ҳа, деди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Сабр қилиб ва Аллоҳдан савоб умидидами?-дедилар
У киши:
- Ҳа, деди.
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Сенга хушхабар бўлсин! Бозоримизга мол жалб қиладиганлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилганлар кабидир. Бозоримизда эҳтикор қилганлар Аллоҳнинг китобидаги мулҳид (атеист-худосиз) кабидир!- дедилар.

--------------
Эҳтикор - халқ эҳтиёжи тушиб турган бир нарсани ушлаб туриб қиммат бўлганида сотишдир. Баъзи луғат китобларида эҳтикорга "Бир шахс ёки бир жамоа маълум бир ишни эгаллаб олиши" деб ҳам таъриф берилган.
Монополия ҳам худди шундай. Халқни арзон олиши мумкин бўлган нарсани қиммат олишга мажбурлашдир. Бу иш динимизда қораланган.

#Abdulqodir_Polvonov
32 views08:50
Открыть/Комментировать
2021-02-10 11:47:54 Қиёмат аломатлари. Масжидлар ва Қуръоннинг безатилиши.

Анас р.а. дан ривоят қилинади. Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Токи инсонлар бир-бирларига масжидлар билан мақтанмагунларича қиёмат бўлмайди”. (Имом Аҳмад ривояти, саҳиҳ).

Анас р.а. айтади: “Одамлар қурган масжидлари билан ғурурланадилар лекин у ерга бормайдилар, фақатгина масжид ичидаги безаклар билан мақтанадилар ҳолос”. Ибн Аббос айтади: “Сизлар ҳудди яхуд ва насоролар черковларини безатганлари каби масжидларингизни безайсизлар”. (Имом Бухорий ривоятлари).

Абу Саид ал-Ҳудрий ривоят қиладилар: “Мадинадаги Расулаллоҳ с.а.в. масжидларининг томи пальма дарахти барглари билан ёпилган эди. Расулаллоҳ с.а.в. даврларида ҳам, Абу Бакр р.а. ҳалифалик даврларида ҳам шундай бўлди, Умар бин Ҳаттоб ҳалифа бўлганларида бир қурувчини олиб келдилар ва масждининг устини сув ўтмайдиган қилиб ёпишни буюрдилар ва қўшимча қилиб: “Огоҳ бўл, сариқ ёки қизил бўёқларни ишлатмагин, чунки одамларнинг ҳаёли кетиши мумкин”, дедилар.”(Бухорий ривоятлари)

Абу Дардо р.а. дан ривоят қилинади. Расулаллоҳ с.а.в.: “Масжидларни ва Мусҳаф (Қуръонни) безашни бошласангизлар бошингизга мусибатлар келади” дедилар.(Ал-Ҳаким ва Термизий ривоятлари, ҳасан).
38 views08:47
Открыть/Комментировать