Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Sahifaa

Логотип телеграм канала @sahifaa — Sahifaa S
Логотип телеграм канала @sahifaa — Sahifaa
Адрес канала: @sahifaa
Категории: Блоги
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 87
Описание канала:

Кичик кўзгудан катта дунёга назар.
https://t.me/ TJOP6WXOmvUFCZxF

Рейтинги и Отзывы

3.67

3 отзыва

Оценить канал sahifaa и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

2

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения

2021-02-14 12:28:49 Бундан тахминан икки йилча олдин Маккада бир халқаро конференцияга синхрон таржимонликка чақиришди.

Конференция Маккада Масжидул-ҳаромнинг ёнгинасида, Каъбатуллоҳга 4-5 дақиқада юриб борса бўладиган меҳмонхоналарнинг бирида экан. Ҳар намозда танаффус бўлади, намоз ўқиб келамиз.
Диққатимни жалб қилган нарса - Қозоғистон вакиллари негадир ҳеч намозга боришмас экан. Конференция диний эмас, кўпроқ иқтисодга алоқадор эди, шу сабаб турли давлатлардан шу соҳа вакиллари келган, аксари динга амал қилувчи кишилар эмаслиги табиий ҳолат. Бироқ Маккада туриб, Каъбатуллоҳ олдида ҳам намоз ўқий демаслик барибир жуда ачинарли эди...

Мен овқат учун берилган танаффусларда уларни аста-секин динга даъват қила бошладим. Делегация раҳбари Хайрат деган кекса ёшли одам экан, тушунишимча, Қозоғистонда Қозоқтелеком компанияси президенти ва бошқа шу каби катта лавозимларда ишлаган каттароқ амалдор экан. Мен унга диндан гапирсам, ёнидаги ёрдамчилари жим бўлди демоқчидек турли ишоралар қилар, мен тушунмагандек гапимда давом этаверардим. Айниқса ёшроқ ёрдамчиси биз томонлардан “маънавият” ўрганиб кетганми, жуда динга аллергияси бордек. Хайрат ака эса баъзида эътибор билан эшитар, бироқ ҳеч қандай муносабат билдирмас эди.
Кейин билишимча, уларни аэропортдан тўғри меҳмонхонага олиб келишган, ўшандан бери меҳмонхонадан чиқмагани учун, масжид-ул ҳаромни кўрмаган, ҳатто умра ҳам қилмаган экан.

Икки -уч кун давом этган конференция ниҳоясига етгач, мен унга:
- Эрталаб учиб кетаркансиз, умра қилиб олмайсизми? - дедим.
- Мен 10-20 йиллар олдин ҳукумат вакили ўлароқ расмий ташриф билан келганда умра қилганман, деди у.
- Агар яна бир умра қилсангиз, иншааллоҳ, икки умра ўртасидаги гуноҳларингиз кечирилади, дедим ва бу борада ҳадислар зикр қилдим.
У қизиққан бўлди, счётчикни ноль қилиб оларканман-да, деди мени бўғиб ўлдиришга тайёрдек важоҳатда ўқрайиб турган ёшроқ ёрдамчисига.

Шундай қилиб, уларни умра қилишга кўндирдим. Ёрдамчиси билан бориб эҳром сотиб олдик. Машинамда уларни ҳарам ҳудудидан ташқарига олиб чиқдим, ўша ердан эҳромга кириб, умра ниятини қилишди.
Ҳарамга қайтдик, масжидул-ҳаромга кириб келдик. Мен эҳром боғламагандим, сабаби, шеригим кутиб турганди, Мадинага қайтишимиз керак эди. Қолаверса, 2 кун олдин умра қилгандик.
Хуллас, масжидга киргач, уларга тавофни қисқача тушунтириб, хайрлашдим.
Энди кетаман десам, Хайрат ака мени чақириб, қаттиқ қучоқлади ва кўзлари ёшга тўлиб йиғлай бошлади. Мен ундан буни асло кутмагандим. Уч кундан бери қимматбаҳо костюм-шим, галстукда виқор билан немиснинг генералидек ўтирган одам арзонгина оппоқ эҳром либосларида, кўзлари ёшга тўла, банда эканини эслаб, тавба- тазарру қилаётган бир мўминга айланиб қолганди.
- Менга ҳаётимда ҳеч ким қилмаган яхшиликни қилдингиз, сизга катта раҳмат, деди, йиғидан овози титраб...
Мен у одамни бошқа кўрмадим, телефонини берди, бироқ гаплашмадим. Қозоғистонга қайтгач, ҳидоят сари юрдими, ортга қайтиб, яна дунёга ўралашиб қолдими, билмайман.

Бироқ бу воқеа менга энг муҳим бир ҳикматни- гўзал бир ҳақиқатни ўргатди:

- Улар қанчалик катта кўринмасинлар, инсонлар исломга, ҳидоят нурига, иймон ҳаловати ва тавба лаззатига зорлар. Фақат баъзида буни ўзлари билмасликлари мумкин.

Афсуски, кўпларимиз исломга даъват қилаётганда ўзимизни ҳудди бировдан қарз сўраётгандек ноқулай ҳис этамиз. Аслида эса, биз уларга ҳақни айтарканмиз, эвазига ҳеч нарса сўрамаймиз. Улардан ҳеч нарса кутмаймиз. Даъватимиздан аввало улар манфаат оладилар. Шундай экан, мусулмон даъватдан уялмаслиги, ўзини бировдан бир нарса сўраётгандек ҳис қилмаслиги, исломга энг чиройли шаклда чақириши ва натижани Аллоҳ топшириб қўйиши керак. Зеро, ҳаракат биздан, натижа эса Аллоҳдандир.

Маҳмуд Усмон
13 views09:28
Открыть/Комментировать
2021-02-13 22:49:23 Tavbani kechiktirgan tikuvchi

Bir ulug‘ zot mohir tikuvchidan so‘radi:

– Nega hali ham tavba qilmay, gunohda davom etyapsan?

– Jon bo‘g‘izga kelguncha tavba qilishga vaqtim bor. O‘shanda tavba qilaman va qutulaman! – dedi xotirjam tikuvchi.

Shunda buyuk zot yana savol berdi:

– Necha yildan buyon tikuvchilik qilasan?

– O‘ttiz yildan beri.

– Eng ko‘p nimani o‘rganding?

– Qaychi bilan mato qirqishni.

U zot so‘rashda davom etdi:

– Joning bo‘g‘zingga kelganida qo‘lingga bir mato va qaychi berishsa, osongina qirqasanmi?

O‘ttiz yillik tikuvchi yelkasini qisgancha dedi:

– Qo‘rqinchli paytda matoni qirqish qo‘limdan kelmaydi.

Shunda buyuk zot dedi:

– Yaxshi, o‘ttiz yildan beri qilayotgan ishingni o‘sha payt qila olmas ekansan, qanday qilib hech qachon qilmagan ishingni eng og‘ir vaqtda qilmoqchisan?

- “Hidoyat” jurnalining 2020 yil, 4-sonidan
17 views19:49
Открыть/Комментировать
2021-02-13 22:34:32 Кениялик югурувчи Абел Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.
Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.
"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.
"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.
"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".
"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.
"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш -- ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш -- ундан шарафлироқ."
Иван Фернандез бизга ҳаётнинг муҳим сабоқларидан бирини ўргатди -- ҳеч қайси ғалаба ҳалолликдан устун бўла олмайди. Бошқаларнинг ожиз томонларидан фойдаланадиганлар кўпайиб бораётган бу замонда, бундай ҳаётий ҳикояларнинг аҳамияти янада ошади.

Шуҳрат Сатторов таржимаси
13 views19:34
Открыть/Комментировать
2021-02-13 20:45:49 Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.
Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Изоҳ: Ушбу ҳадиси шариф энг улуғ ҳадислардан ҳисобланади. Уламоларимиз бу ҳадис Исломга мадор бўлган учта ҳадиснинг биридир, шунинг учун бу ҳадисни Исломнинг учдан бири, десак бўлади, де­йишган.
Бу ҳадиси шарифнинг улуғлиги шундаки, Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унда емоқ, ичмоқ, киймоқ, никоҳдаги ва бошқа ҳамма соҳалардаги нарсаларнинг ҳалол бўлиши қоидасини баён қилиб берганлар.
Шунингдек, у Зот бу ҳадисда ҳаром нарсаларни ҳам баён қилиб, ҳалолга уриниш, ҳаромдан ҳазар қилишга чақирадилар. Шу билан бирга, ҳалол билан ҳаромнинг ўртасида шубҳали нарсалар борлигини, ким дини ва обрўсини пок сақлай деса, шубҳали нарсалардан эҳтиёт бўлиши зарурлигини таъкидладилар. Шубҳали нарсаларга яқинлашиш, худди подшоҳ ўзи учун хос қилган қўриқхона ёнида ҳайвон боқишдек хатарли эканини баён қиладилар.
Сўнгида эса бу жабҳада энг муҳим масала — қалб масаласи эканини, ҳалол-ҳаромда қалб солиҳ бўлиши лозимлигини тушунтирадилар.
Имом Қуртубий: «Бу ҳадис ҳалол ва бошқа нарсаларни батафсил равишда ҳамда барча амаллар қалбга боғлиқ эканини ўз ичига олгандир. Шунинг учун ҳам барча аҳкомларни унга қайтариб солиштириб кўриш мумкин», деганлар.
Ҳар доим бўлганидек, ҳозирда ҳам ушбу буюк ҳадиси шарифни яхшилаб тушунишга, унга яхши амал қилишга жуда ҳам муҳтожмиз.
Ҳалол нима эканини билиб олиб, доимо ҳалолга етишиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаром нима эканини яхшилаб билиб олиб, доимо ундан ҳазар қилишимиз лозим.
Шубҳали нарсалардан узоқда бўлиш жуда ҳам зарур. Уламолардан сўраб-суруштириб, ҳалоллиги аниқ бўлган нарсани ўзимизга раво кўришимиз зарур. Агар уламолар шубҳали нарсаларнинг ҳалоллигига фатво бермасалар, унга мутлақо яқин йўламаслигимиз керак.

arabicuz
16 views17:45
Открыть/Комментировать
2021-02-13 20:40:31 Ривоят қиладиларки мазхаббоши Абу Ханифа хазратлари шогирдлари билан тор кўчадан кетаётса йўлдан хўккиз ўтиб қолибди, шунда Имоми Аъзам йўлдан четлаб хўккизни ўтказиб юборибди. Холатни кўрган шогирдлар, «Устоз, шундоғ мужтахид зот бўлсангиз, бир хўккизнинг шохидан хайиқиб йўлни бўшатиб ўтирасизми?», деб эътироз белдирганларида Имом Аъзам:
- Бу Хўккизнинг шохи бўлса менинг ақлим бор, - деб жавоб берган эканлар, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин...
Дуч келган билан тортишавермаслик, дуч келган билан ўринсиз бахслашавермаслик керак

ПС: Ким илмга, ким хўккиз шохлари билан курашишга ошиқманд ўзлари хал қилиб олишар
15 views17:40
Открыть/Комментировать
2021-02-13 20:18:01 #Ривоят.

Замона шайхнинг қулоғига "Бир йигит масжидда зуҳд (парҳезкорлик) ҳақида маъруза қилаябди деган гап етибди. Шайх шерикларини бошлаб ўша йигитнинг олдига борибди. Масжидга кириб йигитга савол берибди:
Эй сен, менга намоз ҳақида гапириб берчи, нималарни биласан?
Йигит жавоб берибди:
- Намознинг одобидан гапирайми ёки кайфиятиданми?
Шайх ичида шундай деди:(Ажиб, битта савол берсам икката савол қилиб қайтардия.)
- Одобидан гапира қол дебди.
Йигит айтибди:
-Намознинг одоби, Аллоҳнинг амрига кўра ўрнингдан турмоғинг, савоб умидида ниятга қилмоғинг, Аллоҳни улуғлаб такбир айтмоғинг, ботажвид ила қироат қилмоғинг, хушуъ ила рукуъ қилмоғинг, хузуъ ила саждага бош қўймоғинг, ихлос ила ташаҳҳуд ўқимоғинг ва Аллоҳнинг раҳмати билан салом бериб намоздан чиқмоғингдир. Шайх яна айтибди:
Энди намоз кайфиятидан гапириб берчи?
Йигит хўб бўлади деб жавоб берибди:
Каъбани икки қошинг ўртасига, тарозию-мезонни кўзинг олдига, пилсиротни оёғинг остида, жаннатни ўнг ёнинга, дўзахни чап ёнинга қўясан, ортингда эса малакулмавт жонингни олишга шай турган бўлади. Шу ҳолатда намозингни тамом қиласан, шундан сўнг намозинг қабулми ёки қабул бўлмай юзинга уриладими, билмайсан!
Шайх йигитдан: Худди шу кайфиятдаги намозни неча йилдан бери ўқийсан деб сўради.
-Йигирма йилдан бери деди йигит.
Шайх шерикларига: қани кетдик эллик йиллик намозимизни бошидан адо этамиз дебди.
Араб тилидан

Абдулатиф Абдулғани таржимаси.
18 views17:18
Открыть/Комментировать
2021-02-13 20:16:03 Демократия сўзма сўз таржима қилинса халқ хокимияти деган маънони англатади. Халқ мусулмон бўлса демакратия мусулмонлар манфаати устига қурилиши, халқ мунофиқ бўлса демократия ҳам ўша мунофиқларни ҳимоя қилиши бор гап. Чунки демократияда халқнинг катта қисми хоҳиши устун туради одатда. Хатто Конституциянинг 7 моддасида ҳам халқ давлат хокимиятининг бирдан бир манбаидир дейилган. Демократик давлатда яшаётган бўлсак биз ҳалқ ўзимизни ўнглашимиз, ислоҳни ўзимиздан бошлашимиз керакки халқнинг кўпчилигини ташкил қилаётган биз тўғри бўлсак демократия тўғриларни ҳимря қилади, аксинча мунофиқ бўлсакчи...
22 views17:16
Открыть/Комментировать
2021-02-12 22:18:55 Бир умрлик сабоқ рукнидан.

Сизга жавоб.

Одамларни тоифага ажратиб, яъни обрўсига чўнтагидаги пулига қараб муносабатда бўладиганларни кўрсам, асабим бузилади.
Яқинда туманимиз марказидаги катта дўконлардан бирига у-бу нарса харид қилиш учун кирдим.
-- Ассалому алайкум, келинг, амакижон, нима оласиз?-- деди ёшгина қиз хушмуомалалик билан.
Керакли нарсаларни олганимдан кейин ҳам.
-- Амакижон, доим хизматингизга тайёрмиз, тез-тез келиб туринг,-- деб ширин сўз билан табассум ҳадя этди ва кейинги харидорга юзланди.
-- Э, шундай тарбия берган ота-онангга раҳмат, синглим!-- дейишга улгурмадим.

Мендан кейин келган одамнинг қилган харидига озроқ пули етмай қолди ва сотувчига насия бериб туришини, доимий харидори эканлигини айтганди, ҳозиргина оғзидан бол томиб турган қиз бечора харидорни қаттиқ изза қилди.
-- Бу ер пули йўқлар кирадиган жой эмас!
Чўнтагингизда пулингиз бўлмаса, нега эркакман деб кўкрак кериб юрибсиз?
Бирозгина аввал ҳуснига, ширинкаломига ҳавас қилиб турганим гўзал қизчанинг юз-кўзлари жуда хунуклашиб кетди.
-- Синглим, қўполлик сизга ярашмас экан, -- деб ўзимча насиҳат қилмоқчи бўлиб гап бошлагандим, балога қолдим.
-- Ака, одобнома дарсингизни бошқа жойда ўтинг, сизга жавоб бўшсиз!
Бу воқеа менга бир умрлик сабоқ бўлди.

Бахтиёр Турсун.
35 views19:18
Открыть/Комментировать
2021-02-12 11:50:30 Tilak

Nihoyat, donor topildi.
Ramazon oyida yaratgandan so'ragan eng katta tilagi amalga oshdi. Rafiqasi anchadan buyon betob bo'lganligi sababli ro'za tutganiga qaramay kasalxona va uyining o'rtasida sarson bo'lib yurardi.
Bir tomonda bolalari bor, qaramasa bo'lmaydi, bir tomonda xotini betob.
Operatsiya boshlandi..
Endi uning bevasi uzoq yashaydi.

@mittihikoyalar
36 views08:50
Открыть/Комментировать
2021-02-12 11:47:35 21-аср Отеллоси

Чархпалак

- Охирги марта сўраяпман, бу кимнинг рўмолчаси? -қичқирди Дездемона эрини вахшийларча бўғаётиб.
- Онамдан қолган...
- Буниси у эмас! Қайнонамникига аллақачон болалар бурнини артиб, яғирлатиб ташлабди. Манавининг эса яп-янги хушбўй атирлар димоғимга уряпти.
Болалар қўққисдан кириб қолишмаганда Отеллонинг аҳволига вой эди.

Манзура Абдуллаева
37 views08:47
Открыть/Комментировать