2021-05-14 05:07:40
ПСИХОЛОГ - ҚАЛБ ШИФОКОРИ...
Сизга кимдир «-Сен психологга боришинг керак!» деганида Сизда савол туғилиши мумкин...
«- Ҳўш, мен психологга мурожаат қиламан ва унга нима дейман?»
«- Мен ўз муаммоимни қандай бошқа инсонга айтишим мумкин?»
«- Нега менга нотаниш инсоннинг маслаҳати керак?»
«- Мени ишончим ўзимга баланд!»
«- Мен психологларга ишонмайман, мен буни ўзим ҳал қила оламан.»
Мана шундай фикрлар, шубҳалар сизни нотўғри қарор қилишга, ўзгариш қўрқувини яширишга ва муаммоингиздан қочишга ёрдам беради.
Биринчи учрашув (консультация)да одатда мижозларим ҳайрон бўлишади. «-Вақт бир пасда тугаб қолдими? Мени ичимда гапларим йўқ деб ўйлаган эканман?!»
Эслатиб ўтаман, сиз психологни қабулига келганингизда ёки онлайн суҳбат қурганингизда биз сизни нафақат тинглаймиз, балки бизни вазифамиз қўллаб-қувватлаш, илҳом беришдан ташқари сизни блоклаб турган тушунчаларни, сизни ҳар гал бир хил муаммога олиб борадиган фикрларингиз билан ишлаш йўлини кўрсатиб берадиган мутахассислардирмиз.
Психолог сизга қайси йўлдан кетишингиз кераклигини кўрсатиб бермайди, аксинча сиз ўз тушунчаларингизни коррекциядан ўтказганингиздан кейин олдингизда турган йўллардан бирини танлашни ўргатади. Ишонинг, хақиқий оғриқ нуқталарингиз билан ишлаб сиз хатто кутмаган қалбингизга яшириб кўтариб юрган, сизники бўлмаган, кимлар томонидандир сингдирилган тушунчаларингизни ҳам топиб беришга ёрдам беради.
Ҳамда, баъзибир мижозларимизда шундай саволлар туғилади.
Нега психолог маслаҳати пуллик?
Чунки, психолог шу билимларни ўрганиши учун ўзидан маблағ, вақт, шароит ажратиб ўзлаштирганидадир. Ва бу нарсани эса, борлиқнинг «Олиш ва бериш» қонунига асосан иш олиб борсагина, сизга натижа бера олади.
Сизнинг эса, ўзингизнинг ривожингиз учун психологга ажратган пулингиз сарф-харажат эмас, ИНВЕСТИЦИЯ дейилади.
Кўпчилик инсонлар ичидаги дардини яқин дугонаси, ўртоғи, онаси ёинки қўшниси, ҳамкасби билан ўртоқлашишади... Натижада сир деб айтилган гап энди 2 кишининг ўртасида қоладими йўқми?
Маслаҳат берадиган инсон мутахассис эмаслиги учун ўз тажрибасидан келиб гапиради. Лекин у сизга мос келадими йўқми, буни ҳам билмайсиз. Шу тариқа инсоннинг ҳаёти мана шундай ноаниқликлар ичида, баъзида муаммолар гирдобида қолиб кетади. Бунинг орқасидан, стресс, кайфиятнинг тез-тез ўзгариши, турли хил касалликлар, оилавий муаммоларни келтириб чиқаради...
Албатта буни тўғрилаш мумкин! Йўли бор! Ҳали ҳам кеч эмас! Сизда имкон бор!
ҚАНДАЙ ДЕЙСИЗМИ?
Сиз билан психолог ўртасидаги ҳар қандай суҳбат сир сақланади. Биргаликда, вазиятнинг ечим йўлларини ахтарамиз. Ҳамда ёндашув сиз кутмаган томондан, ҳаётингиздаги айбдорларни сиз кечириб юборадиган, ўзлигингизни англаган чиройли ҳаёт йўлига ўтасиз.
Энг муҳими, психолог - қалб инсонини сиз танлаб оласиз. Ҳаммани дилидагини эшита оладиган ўзини инсони бўлади. Мижозлар ҳам ўз навбатида психологни қалбан унга мос тушгани ёки тушмаганини танлаб оладилар.
Хайрли кун азизларим!
Сиз учун ҳар доим эшикларимиз очиқ...
Мурожаат килинг
998 97 440-72-74
Каналга якинларингизни таклиф килинг
t.me/psixologFeruza7
307 viewsПСИХОЛОГ-МЕДИАТОР ФЕРУЗА МАХМУДЖАНОВНА, 02:07