Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

АҚШ «Толибон» раҳбарларидан бирини 5 миллионга баҳолади АҚШ б | ЎЗБЕКИСТОН ВАТАНИМ

АҚШ «Толибон» раҳбарларидан бирини 5 миллионга баҳолади

АҚШ бундан 10 йил олдин террорист деб эълон қилган, ҳозирда Афғонистон ҳукуматида иш олиб боришга номзодлардан бири бўлган “Толибон” ҳаракати вакилининг қаердалиги ҳақида маълумот олиш учун 5 миллион доллар мукофот пули эълон қилди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.

РИА Новостининг маълум қилишича, Афғонистонни 12 кишидан иборат кенгаш бошқаради. Айнан ушбу 12 кишилик кенгаш орасида “Ҳаққоний тармоғи” террористик гуруҳи вакили Халил ар-Раҳмон Ҳаққоний бор.

Ҳаққоний 2011 йил қидирувга берилган эди. Давлат департаменти мукофот ҳақидаги маълумотларга қўшилган эслатмада Ҳаққоний “Ал-Қоида манфаатлари учун ҳаракат қилганини ва унинг террорчилик операциялари билан боғлиқлигини” ёзган.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳозирда Ҳаққоний Кобулда хавфсизлик учун масъул.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни “Толибон” Афғонистон пойтахти Кобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олишди. 16 августга ўтар кечаси Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугаганини, штатда бошқарув шакли яқин келажакда аниқ бўлишини айтди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ