Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Бундай жавоб¸ таҳлилчилар таъкидича¸ Россиянинг Афғонистондаги | ЎЗБЕКИСТОН ВАТАНИМ

Бундай жавоб¸ таҳлилчилар таъкидича¸ Россиянинг Афғонистондаги нотинчликни тўхтатиш масаласида АҚШ билан ҳамкорлик қилишдан кўра¸ Марказий Осиë устидан ўз таъсирини сақлаб қолиш қарорида қатъийлигини намоëн қилади.

Пентагоннинг Афғонистондан туғиладиган террор хавфини тезликда баратарф қилиш учун ўз дрон базаси ва махсус аксилтеррор кучларини бевосита қўшни давлатлар¸ хусусан Ўзбекистонга жойлаштириш режаси амалга кўчмаган тақдирда¸ АҚШ бундай таҳликани Қатар ва Форз кўрфазидаги ҳарбийлари¸ қолаверса Ҳинд океанидаги кемалари воситасида қайтаришга мажбур бўлади.

Орадаги масофанинг узоқлиги¸ҳарбий экспертлар таъкидича¸ бундай эҳтимолий аксилтеррор амалиëтлари самарадорлигини кескин пасайтиради.

“Форз кўрфазидан Афғонистонга учиб келиш вақти шу қадар узунки¸ Қатарнинг Ал Удейд базасидан учирилган АҚШ дронлари ўз миссиясининг 60 фоизини йўлга сарфлашга тўғри келади”¸ деб иқтибос келтиради WSJ нашри Америка ҳарбий мулозимидан.

АҚШ аксилтеррор кучларининг Марказий Осиë ҳудудида ҳудудиа жойлашувига кескин қаршилик қилаëтган Россия минтақа давлатларининг Афғонистон билан чегараларини қўриқлашни ўз назоратига олишга уринмоқда.

Жорий ой бошида Россия ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Афғонистонга туташ ҳудудларида қўшма машғулотлар ўтказди.

2 августдан 6 августгача ўтказилган қўшма машқларда Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучларидан 1,5 минг чоғли ҳарбий иштирок этгани айтилди.

Россиялик ҳарбий эксперт Павел Фельгенгауэр Афғонистондаги хавфсизлик вазиятининг ëмонлашгани ортидан Ўзбекистонни Россия етовидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти(КХШТ)га қайтариш босими кучайишини таъкидлади.

АҚШ нашрининг 19 август кунги хабарига муносабат билдирган ўзбекистонлик таҳлилчи Алишер Илҳомов¸ Ўзбекистон ҳукумати бундай босимларга қарши туриши муҳимлигини билдирди.

Ўзбекистон ҳудудида ҳарбий базалар жойлашувига тарафдор бўлмасамда¸ Тошкент Москванинг ким билан ҳамкорлик қилиш¸ ўз хавфсизлиги ва суверенитетини қандай қўриқлашини белгилаш уринишини қатъиян рад этиши керак¸ деб ўйлайман. Ўзбекистон КХШТга аъзо эмас ва шу боис Москва олдида ҳеч қандай иттифоқчилик мажбурияти йўқ ва бўлмайди ҳам¸ деб умид қиламан.

Албатта¸ Россия Толибон таҳликасини бўрттириб¸ Ўзбекистонга ўз ҳарбийларини тиқиштиришга интилади. Аммо Толибоннинг ҳужум қилиш таҳликаси заифлиги боис¸ бунга зарурарат йўқ. Ҳатто Ўзбекистон КХШТга аъзо бўлган тақдирда ҳам Россиянинг ëрдам бериши кафоланланмаганини амалда кўрдик. Россия фақат ўзига керак бўлгандагина¸ ëрдамга келади¸ дейди Алишер Илҳомов.

Каналга обуна бўлинг
@OZBEKISTON_YURTIM- энг сўнгги янгиликлар ва қизиқарли видеолар