2021-08-09 17:48:30
асардан_парча
Ҳожар хоним Аннага жилмайиб қаради.
- Европа университетларида, Америкада ҳам ўқитиладиган асосйи китобларда Зигмунд Фрейд, Эрих Фромм, Эдмунд Хуссерл, Гадамер, Дилтей каби файласуфларнинг қарашлари қонун деб қабул қилинган, тўғрими Анна? - сўради Ҳожар хоним. Анна тасдиқлади.
- Улар фалсафага жуда чуқур ёндашганлар. Ғарб файласуфлари Мусулмон Шарқида етишиб чиққан ибн Рушд, ибн Арабий, ал-Фаробий, ал-Ғаззолий, ибн Сино, ал-Жилий каби ўнлаб олимларни ҳам унутиб қўймаган. Шу билан бирга, Ғарб фалсафасининг ўзгармас қоидалари ичида ўзлари учун баҳсли бўлган бир хулоса ҳам бор. Файласуфлар одамзод табиати, руҳияти, ақлини тадқиқ эта-эта коинотдаги Олий Ақл ҳақида бир гапни ўйлаб топдилар. Фрейд, Фромм каби файласуфлар миф деган атамани кўп тушунтиришди. Одам онгидаги ҳар қандай хаёл мифдир дейишди. Миф инсоният генида сақланган ухлоқ ахборотлардир дейишди. Инсон биологик майлларини тийса, ҳеч қачон бахтли бўла олмайди дейишди. Олий Ақл ўз-ўзидан бор, у ҳамма нарсанинг асоси, у турли шаклларда ўзини намойиш этади дейишди. Миф Олий Ақлнинг меваси дейишди. Одамзоднинг руҳоний-маънавий эҳтиёжлари Олий Ақлнинг бир белгиси дейишди. Барча таълимотлар Олий Ақлда бирлашади, одамзод Олий Ақл билан абадийликка эришади, ҳаётдан кейин бошқа ҳаёт йўқ деб, ўлим ҳаётини инкор қилишади. Тўғрими, Анна?
Анна шу ерда донг қотиб қолди. У Ҳожар хонимнинг ҳар бир жумласини ақл элагидан ўтказиб, бу аёл фавқулодда хислат эгаси эканлигига ишонч ҳосил қилди. Унинг назарида, рўмол ва ҳижоб ўраб юрган аёл бу қадар илмга эга бўлиши имконсиз эди. Ҳолбуки қаршисидаги муслима унинг хаёлидаги ахборотларни очиб бераётганди. Шунча илмни билиш учун албатта, Ғарбда ўқиш керак эмасми? Балки, Ҳожар хоним янги муслималардандир?!
- Хоним, - деди Анна шуларни ўйлаб. - Тўғри сўзларингиз. Гарчи фикрларингиз хулосасини аниқ билмасам-да, сўрамоқчи эдим: Сиз Исломни қачон қабул қилдингиз?
- Анна, мен ҳали Одамзод яралмасидан аввал Исломни қабул қилганман.
Анна бу жавобдан сўнг бир лаҳза эсанкираб қолди.
@kitobooknigam
631 views14:48