Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

андай бўлади? Ҳар бир катта корхонанинг веб-сайти бўлиб, ўша е | SBC - business club

андай бўлади? Ҳар бир катта корхонанинг веб-сайти бўлиб, ўша ерда унинг батафсил тарихи, ишчилари сони, шўъбалари ва ким хўжайин — президент экани, суратигача қўйиб қўйилади. Шунда ҳақиқий мулкдор ёки масъулиятли шахс кимлигини билиш осонлашади. Балки қонунчилик йўли биланми, билмадим, Ўзбекистонда ҳам шундай қилинса ҳамма учун фойдали бўлар эди.

— Камчиликларимизни рўй-рост айтганингиз учун сизга раҳмат. Саломат бўлинг!

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, аввалига юртимизда етиштирилган тотли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари япон халқи дастурхонига тортилаётганини кўриб роса хурсанд бўлдим, аммо япон тадбиркори билан қурган суҳбатим мени осмондан ерга туширди. Шу билан бирга, муаммонинг ечими ҳам кўрсатилди. Соҳани зудлик билан халқаро стандарт ва тамойиллар доирасига киритиш кераклиги яққол кўриниб қолди. Ишларимизни синалган жаҳон андозаларига мувофиқлаштирмасак, кундан-кун фойдани бой бераверамиз. Ўз экспортимизга дўст эмас, душман бўлиб юраверамиз.

Алишер УМИРДИНОВ,

Нагоя (Япония) иқтисодиёт университети,

бизнес ҳуқуқи факультети профессори,

«Буюк келажак» экспертлар кенгаши аъзоси