2021-03-08 10:01:23
Тиббиётчи аёлларга ҳеч осонмас.Вужудингда дард бўлмаса юрак ёнмас,
Дардга даво топилмаса кўнгил тўлмас.
Шу тўғрида шеър ёзмасам асло бўлмас,
Тиббиётчи аёлларга ҳеч осонмас.
Бу аёллар Аллоҳ назар қилган аёл.
Ишхонаю, беморида турар ҳаёл.
Беморлари қилаверар жанжал - савол,
Тиббиётчи аёлларга ҳеч осонмас.
Уйда кир-чир, қозон-товоқ шу аёлга,
Экин-тикин, сигир-бузоқ шу аёлга.
Эркаклар хам қўяр тузоқ шу аёлга,
Тиббиётчи аёлларга ҳеч осонмас.
Улар доим беморларнинг ҳитобида,
Юраверар кўчаларнинг офтобида.
Гул экади уйда эмас ишхонада.
Тиббиётчи аёлларга ҳеч осонмас.
Меҳмон келса дастурхонлар ёзилади,
Эртанинг ҳам режалари тузилади,
Ҳисоботлар ярим тунда ёзилади.
Тиббиётчи аёлларга ҳеч осонмас.
Кузда компот, икра қилиб қўли толар,
Беморларни кўравериб толиб колар.
Кеч киргунча бир тўшакда ухлаб қолар,
Тиббиётчи аёлларга ҳеч осонмас.
Ёзув - чизув кўз нурини емиради,
Тўполонлар асабларни кемиради.
Улар фақат пенсиядан сўнг семиради,
Тиббиётчи аёлларга ҳеч осонмас.
PS: Қадрли опа-сингил шифокорларимиз, ҳамшираларимиз соғ-саломат бўлишсин!
Манба: Каналимиз аъзолари томонидан юборилди
Врачи Узбекистана
29.8K views07:01