2021-03-30 11:00:43
Ҳамкасб минбари
Ассалому алайкум.
Охирги вақт кўриб, турганимиздек, инсонларимиз орасида тиббиёт ходимларига қарши тўғри ва нотўғри бўлган ҳар хил гаплар кўпайиб кетдики, баъзи инсонлар "буларнинг ҳаммаси" деб гапирадиган бўлиб қолди. Миллатининг, давлатининг келажагини, халқ соғлигини ўйлаган инсон шунақа дейишига таассуф айтасан киши.
Наҳотки кенгроқ тафаккур қилиш, бу нарсалар ҳаммаси ўз-ўзидан, бекордан келиб чиқмаслигини кўришмаётган бўлса. Агар кўришдан ожиз бўлишаётган бўлса халқимга йиғлайман холос, чунки буни кўрмаган халқ ўзини шунга маҳкум қиляпти.
Нима қилиш керак деб оддий шифокордан сўрамайсизларми? Сен ҳам шунча умрингни тикиб, контракт тўлаб, одамга ўхшаб яшагинг келяптими? Нима қилардинг, ўшанча пул тўлаб, ахир бу маошга контракт учун тўлаган пулингни чиқариб ололмайсанку ахмоқ, демайсизларми? Яна калтак ейишинг керак буни устига, хўрланишинг керак демайсизларми?
Қарс икки қўлдан чиқармиш. Ундан кўра бу дўхтирлар қурбақачалик ҳам эмас демайсизларми? Ҳатто қурбақа ҳам босса вақиллайди демайсизларми?
Бу вазият инсон омилини ҳисобга олинмагунча, оммавий ҳужумлар, ёмонлашлар тўхтамагунча, тизимда ўзгаришлар қилинмагунча, халқимиз (депутатларимиз) ҳақиқатдан ҳам медицинанинг ўзи эмас, ходимлари ҳам кераклигини англамагунча ўнгланмайди.
Миллиардлаб медицинага сарф бўлди дейиляпти. Бўлса республика бўйича етмиш мингта врач бордир, буларга билингани йўқ бу нарса, ҳазм қилиб олинг дейишади. Етмиш мингта дўхтирини боқвола олмаган халқим, санга раҳмим келади
Манба: Ҳамкасбларимиз томонидан юборилди.
Врачи Узбекистана
11.0K views08:00