Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ОЛТИНКЎЛДА ЯНГИ КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ... Мустақиллигимиз | UzTextile-News | Rasmiy kanal

ОЛТИНКЎЛДА ЯНГИ КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ...

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида вилоятимизда ҳам янги иншоотлар, корхона ва ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.

Бугун Олтинкўл туманидаги “Mubina Grand” МЧЖ қошида “Penye Tex” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти йўлга қўйилди.

Янги корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, байрами арафасида вилоятимиз ҳудудларида кўплаб ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилганлигига эътиборни қаратди.

Бугунги синовли кунларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринларини яратиш алоҳида аҳамият касб этади.

Бунинг замирида аҳолимизни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласи мужассам эканлигини таъкидлади.

Жараёнда кенг жамоатчилик вакиллари корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Мазкур корхонани бунёд этиш ва жиҳозлашга 3 миллион АҚШ доллари йўналтирилди.

Замонавий тўқув, тикув дастгоҳларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг экспорт ҳажми йилига 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Корхонада ҳозирда 250 нафар фуқаро доимий, даромадли иш билан таъминланди. Келгусида ушбу кўрсатгич 500 етказилади. тўлиқ ишга тушиши билан 500 нафар Сой бўйи ҳамда ҳудуддаги маҳалларнинг 100 дан ортиқ хотин-қизлари иш таъминландилар.

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
Telegram | Instagram | Facebook