Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

«Ўзбекистон тўқимачилик саноати имкониятлари» мазусида Таиланд | UzTextile-News | Rasmiy kanal

«Ўзбекистон тўқимачилик саноати имкониятлари» мазусида Таиланд Қироллиги билан учрашув

2022 йил 30 август куни яна бир муҳим воқеа, Таиланд тўқимачилик саноати миллий федерацияси ва унинг корхона-аъзолари билан гибрид тарзда учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тадбир мақсади – Таиланд тўқимачилик вакилларига Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида эришилган ютуқлари билан таништириш, саноатда мавжуд имкониятларни очиб бериш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдир.

Учрашувни Таиланд Қироллигида Ўзбекистон Республикасининг Бош Консули жаноб Фахриддин Султанов очиб беради. Шунингдек, Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси вакилларининг тақдимотлари ҳамда унинг якунида иштирокчилари ўртасида муҳокамалар кўзда тутилган.

Учрашув 30 август куни Тошкент вақти билан соат 8дан 10гача бўлиб ўтади.

Қуйидаги ҳавола ва QR орқали улашингиз мумкин:
https://us02web.zoom.us/j/83573400660?pwd=cHN4UFYxMG05WXprdTFobmxmM1UrZz09 (Meeting ID: 83573400660, Passcode: 930790)

#Uztextileprom #Uztextile #TextileNews
Telegram | Instagram | Facebook