Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Savdo-sanoat palatasi

Логотип телеграм канала @uzchamber — Savdo-sanoat palatasi S
Логотип телеграм канала @uzchamber — Savdo-sanoat palatasi
Адрес канала: @uzchamber
Категории: Бизнес и стартапы , Экономика
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 7.11K
Описание канала:

Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy axborot kanali.
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
www.chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun:
998 (78) 150-60-06

Рейтинги и Отзывы

2.00

2 отзыва

Оценить канал uzchamber и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 13

2022-06-03 15:47:09 #ССП_янгиликлари

Корея Республикасига маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича вебинар ташкил этилди

2022 йил 3 июнь Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Кореяда фаолият юритаётган ҳамда ушбу хорижий давлатда савдо уйи фаолиятини йўлга қўйган мутахассис Ш.Каримова билан ҳамкорликда “Республикамиздан маҳсулотларни Корея Республикасига экспорт қилиш” мавзусида вебинар ташкил этилди.

Вебинарда озиқ-овқат, мева-сабзавот, полиз экинлари, саноат маҳсулотлари, тайёр кийим кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 60 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар шунингдек, 30 нафар ишбилармон аёллар иштирок этдилар.

Онлайн тадбирни Палата масъул ходими Ғ.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, ушбу хорижий бозорнинг республикамиз экспорти учун аҳамияти, экспортбоп маҳсулотлар диверсификациясини кенгайтириш тўғрисида қайд этиб ўтди.

Шу билан бирга Ш.Каримова вебинар қатнашчиларининг Корея Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, болалар кийимлари, саноат маҳсулотлари, гигиеник воситалар ва бошқа маҳсулотлар учун тартиб-қоидалар, маҳсулотнинг экспортга тайёрлигини баҳолаш мезонлари, бозорда харидор топиш билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Тадбир сўнгида маҳсулотларни Ўзбекистондан Кореяга экспорт қилишда ҳар бир тармоқ йўналишлари кесимида шу каби вебинарларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.
682 views12:47
Открыть/Комментировать
2022-06-03 15:13:11 #ССП_янгиликлари

Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг бузилаётган ҳуқуқ ва манфаатлари адолатли ҳимоя қилиниши таъминланмоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига палата аъзоси “Wellimpex Plus” МЧЖ мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига нисбатан назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш юзасидан судга даъво аризасини киритишни сўраган.

Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда “Wellimpex Plus” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза киритилди. Ушбу низо юзасидан 2021 йил 25 октябрда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан “Wellimpex Plus” МЧЖ фойдасига жами 556 304 346 ( беш юз эллик олти миллион уч юз тўрт минг уч қирқ олти) сўм ҚҚС тўловини бюджетдан жамият ҳисобига қайтариш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.
448 views12:13
Открыть/Комментировать
2022-06-03 15:11:20 #ССП_янгиликлари

Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир Тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига палата аъзоси “Universal Parts Construct” МЧЖ мурожаат қилиб, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасига ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш юзасидан судга даъво аризасини киритишни сўраган.

Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда “Universal Parts Construct” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза киритилди.

Ушбу низо юзасидан 2021 йил 26 октябрда Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан жавобгар Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “UNIVERSAL PARTS CONSTRUCTION MATERIALS” МЧЖга нисбатан 2021 йил 5 апрель кунидаги ва 2021 йил 21 июнь кунидаги камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорлари ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.
414 views12:11
Открыть/Комментировать
2022-06-03 14:52:05 ​​#ССП_янгиликлари

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 370 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг
530 views11:52
Открыть/Комментировать
2022-06-03 14:51:17 #ССП_янгиликлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “BITI-PRODUCTION” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

“BITI-PRODUCTION” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” унитар корхонаси ўртасида пудрат шартномаси имзоланганлиги, унитар корхона томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида тадбиркор зарар кўрганлиги аниқланди.

Ушбу қарздорликни ундириш юзасидан вужудга келган низоли масалани ўзаро тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида, Палата томонидан тарафлар ўртасида судгача низони ҳал этиш жараёни ўтказилди. Бироқ, низони ўзаро келишиш орқали ҳал этиш имкони бўлмаганлиги сабабли, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида тегишли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.

Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, Палатанинг даъво талабларини қаноатлантириш ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” унитар корхонаси ҳисобидан жамият фойдасига қарздорлик суммасини ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
607 views11:51
Открыть/Комментировать
2022-06-03 14:05:34 ​​#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми

2022 йил 2 июнь куни савдо-саноат палатасида Ўзбекистон-Монголия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форум ўзида Ўзбекистон ва Монголиянинг 50 га яқин бизнес вакилларини тўплади.

Меҳмонлар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолияти, шунингдек, мамлакатимизда хусусий секторни фаол ривожлантириш ва унинг ролини ошириш борасида амалга оширилаётган янгиликлар билан танишдилар. Давлатимиз раҳбари ва ҳукумат томонидан инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини камайтириш, хусусий мулк ва хорижий капитални ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмларини мустаҳкамлаш бўйича амалий чора-тадбирларни фаол ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбир якунида икки мамлакат делегациялари раҳбарлари ишбилармон доираларни икки томонлама иқтисодий шерикликнинг янги "ўсиш нуқталари" ни ишлаб чиқиш учун фаол ҳамкорлик қилиш ва конструктив мулоқотни йўлга қўйишга чақирди.
747 views11:05
Открыть/Комментировать
2022-06-02 16:07:19
От выброшенных рекламных баннеров до трудностей с открытием интернет-магазина — проблемы креативной индустрии обсудили в ТПП

28 мая 2022 года коворкинг GroundZero стал местом встречи более 60 креативных предпринимателей Узбекистана для обсуждения текущих системных и индивидуальных проблем в своей работе и постановки задач по дальнейшему развитию данной сферы.

https://kun.uz/ru/41309947

СМОТРЕТЬ ПОЛНОЕ ВИДЕО
294 views13:07
Открыть/Комментировать
2022-06-02 16:07:19
Улоқтирилган реклама баннерларидан интернет дўкони очишдаги муаммоларгача — ССПда креатив саноат муаммолари муҳокама қилинди

28 май куни GroundZero (“Китоб олами”) коворкингида Ўзбекистоннинг 60 дан ортиқ ижодий саноат тадбиркорлари ва Савдо-саноат палатаси вакиллари мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқотда бу турдаги бизнес дуч келаётган тизимли ва индивидуал муаммолар ўртага ташланди.

https://kun.uz/40127653

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
226 views13:07
Открыть/Комментировать
2022-06-02 09:39:27 #Сўровнома

Тадбиркорлар диққатига

Тадбиркор ўз фаолиятида дуч келаётган коррупция ҳолатларини ўрганиш бўйича СЎРОВНОМА тайёрланди.


Ҳурматли тадбиркорлар, мазкур сўровномада иштирок этиш орқали мавжуд муаммоларни ечишда ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин!!

Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: https://bit.ly/3x6t5kj
138 views06:39
Открыть/Комментировать
2022-06-02 08:31:11
Инфографика: Ўзбекистоннинг Тожикистон билан савдоси

Тожикистон Ўзбекистон билан ижобий савдо балансига эга бўлган тўрт давлатдан биридир. 2021 йилда бу кўрсаткич Тожикистон билан 397,3 миллион долларни ташкил қилган.

2021 йилда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 604,5 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 111,4 миллион долларга кўпдир.

2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 187,7 миллион долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 34,8 фоизга ўсди. Шундан:

экспорт - $138,5 млн. (ўсиш 13,8%)
импорт - $49,2 млн. (ўсиш 2,8 марта)

Батафсил:

ўзб https://review.uz/oz/gfq
рус https://review.uz/gfq
инг
https://review.uz/en/gfq

Обуна бўлиш:
t.me/reviewuznews
t.me/reviewuz
t.me/review_en
607 views05:31
Открыть/Комментировать