Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Savdo-sanoat palatasi

Логотип телеграм канала @uzchamber — Savdo-sanoat palatasi S
Логотип телеграм канала @uzchamber — Savdo-sanoat palatasi
Адрес канала: @uzchamber
Категории: Бизнес и стартапы , Экономика
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 7.11K
Описание канала:

Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy axborot kanali.
facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
www.chamber.uz
Murojaat va takliflar uchun:
998 (78) 150-60-06

Рейтинги и Отзывы

2.00

2 отзыва

Оценить канал uzchamber и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 128

2021-05-08 15:46:50 ​​​​​​#Ҳафта_Статистикаси

Ўтган хафта давомида ССП Марказий аппарати томонидан аъзолари манфаатида жами 46 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.

2 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасидан вужудга келган низолар Палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди.

20 та норматив-хукукий хужжатлар бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, шундан 16 таси бўйича аниқ таклифлар билан хулосалар берилди.

Ушбу хафта давомида “Chamber Business Solutions” УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ягона рақамларига умумий ҳисобда 609 та қўнғироқ келиб тушди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига умумий ҳисобда 932 та қўнғироқ келиб тушди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 62 та мурожаат келиб тушди.

Савдо-саноат палатасининг Business Monitoring Group Унитар Корхонаси томонидан шу ҳафта 240 та тингловчилар иштирокида 3 та вебинар ўтказди.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
776 viewsedited  12:46
Открыть/Комментировать
2021-05-08 15:15:03 #ССПянгиликлари

ССП Раиси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг туманларида бўлди.

ССП Республика бошқарма бошлиғи Б.Ибадуллаев, Хоразм вилояти ҳудудий бошқарма бошлиғи М.Ваисов, бош вазир қабулхонаси мудири А.Наврузовлар “Ёшлар 1+1” лойихаси доирасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, тадбиркорлар томонидан қабулхонага келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш холати, кўп учраётган масалалар ва уларнинг ечими, ер ва кредит ажратиш билан боғлиқ муаммолари муҳокама қилинди.

Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
537 views12:15
Открыть/Комментировать
2021-05-08 10:49:42 #ССПянгиликлари

Савдо-саноат палатаси ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда ўрганишлар олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Юридик бюроси бошлиғи Баҳром Назаров "Самарқанд тажрибаси" асосида олиб борилаётган ишлар билан танишиш учун Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди. Ташрифи давомида бошқарма бошлиғи вилоятнинг Нишон туманида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
579 viewsedited  07:49
Открыть/Комментировать
2021-05-08 09:03:25 #ССПянгиликлари

ССП Раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сурҳондарё вилоятида ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

Вилоятнинг Шўрчи, Сариосиё ва Узун туманларига ташрифлар давомида тадбиркорлар мурожаатлари билан ишлаш, "Ёшлар 1+1" лойиҳасини амалга оширишда қилинаётган ишлар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар ўрганилди.

Батафсил сайтимизда ўқинг

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
602 views06:03
Открыть/Комментировать
2021-05-08 08:02:40
#online

Айни дақиқаларда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигида Сурҳондарё вилояти шахар ва туман хокимларининг биринчи ўринбосарлари, Савдо-саноат палатасининг шахар ва туман бўлимлари, Давлат солиқ инспекцияси, молия, банклар ва масалага оид ташкилотлар иштирокида "Ёшлар 1+1" ташаббуси доирасида курилаётган чоралар билан танишиш қолаверса худудларда тадбиркорликни ривожлантириш учун инфратузилмалардаги муаммоларни хал этиш юзасидан видеоселектор бўлиб ўтмоқда.

Бу хақида батафсил кейинги постларимизда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
654 views05:02
Открыть/Комментировать
2021-05-08 07:30:32 https://telegra.ph/UNDP-05-07

Доим алоқада бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг https://t.me/bmguz
506 views04:30
Открыть/Комментировать
2021-05-07 18:17:42
#online

Айни дақиқаларда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигида Андижон вилояти шахар ва туман хокимларининг биринчи ўринбосарлари, Савдо-саноат палатасининг шахар ва туман бўлимлари, Давлат солиқ инспекцияси, молия, банклар ва масалага оид ташкилотлар иштирокида "Ёшлар 1+1" ташаббуси доирасида курилаётган чоралар билан танишиш қолаверса худудларда тадбиркорликни ривожлантириш учун инфратузилмалардаги муаммоларни хал этиш юзасидан видеоселектор бўлиб ўтмоқда. 

Бу хақида батафсил кейинги постларимизда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
718 viewsedited  15:17
Открыть/Комментировать
2021-05-07 15:57:13 #ССП_янгиликлари

Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Хозирги вақтда, Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари Ф.Усманов Андижон вилоятида бўлиб турибди.

Андижон вилоятининг Асака, Шаҳрихон, Марҳамат туманларида бўлиб, у ерда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида кўрилаётган чоралар билан танишди.

Бу каби ўрганишлар Республика бўйлаб давом этмоқда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
631 views12:57
Открыть/Комментировать
2021-05-07 14:06:21 #ССП_янгиликлари

#Самарқанд

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида тадбиркорлик кўникмаларига ўкитиш бўйича навбатдаги амалий ўқув-семинар давом этмоқда.

Маълумки, Республикамиз бўйлаб “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Иштихон туман “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази” томонидан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар дафтари”га киритилган “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ҳамда "Аёллар темир дафтари"да турган ишсиз хотин-қизларни "Тадбиркорлик ва бизнес юритиш кўникмалари"га ўқитиш бўйича амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.

Бу ҳақида батафсил сайтимизда

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
640 views11:06
Открыть/Комментировать
2021-05-07 13:01:53 #ССП_янгиликлари

ССП ишчи гуруҳи Фарғона водийсида ўрганишлар олиб бормоқда.

Аввал хабар берганимиздек, 6 май куни Палата раиси бошчилигида бўлиб ўтган селектор бўлиб ўтди. Ушбу селектор давомида, Палата раисининг ўринбосари Ф.Усманов олган топшириғига асосан, Фарғонавилоятининг Қўштепа, Олтиариқ, Тошлоқ ва Ёзёвон туманларида бўлиб, у ерда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижалари ва “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида кўрилаётган чоралар билан танишди.

Вилоят ва туман хокимликлари, шахар ва туман банклари ва бошқа мутасадди рахбарлар билан ёшларни тадбиркорлик асослари ва касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик курсларини битирган ёшларга кредитлар ажратиш, “Ёшлар: 1+1” тамойили асосида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш орқали бандликларини таъминлаш ишлари ҳолатлари ўрганилди.

Айни вақтда эса шу каби ўрганишлар Андижон вилоятида давом этмоқда. Бу ҳақида батафсил кейинги посталримизда.

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
557 views10:01
Открыть/Комментировать