2022-08-18 18:54:11
Open17 Challenge on Climate Justice
Сиз иқлим адолатига бефарқмасмисиз ва одамлар, жамиятни иқлим ўзгаришига тайёрлайдиган лойиҳа ёки ечим ғоянгиз борми? Ўз
ғоянгизни, прототипингизни ёки лойиҳангизни краудсорсинг ечимлари орқали иқлим адолатига оид муайян муаммоларни ҳал қилиш учун тақдим этинг.
Open17 Challenge фуқаролик илми (Citizen Science) орқали 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишга қаратилган. 2022 йилда 16-чи БРМ (
Тинчлик, адолат ва кучли институтлар) ва 13-чи БРМ (
Иқлим ўзгаришига қарши кураш) га йўналтирилган.
Қуйидагиларни яхшилашга қаратилган ғоялар изланмоқда:
Иқлим бўйича муҳокама ва қарорлар қабул қилишда аҳолининг заиф қатламларининг иштироки
Иқлим ўзгариши чидамлилигига қаратилган давлат хизматлари ва жавоб бериши
Экологик адолатдан фойдалана олиш имкониятини баҳолаш
Атроф-муҳитга оид маълумотлардан фойдалана олиш имкониятини ўлчаш ва дезинформацияга қарши курашиш
Иқлим ўзгаришининг таъсири, тўқнашувлар, кўчиш ва хавфсизлик
Ғоя/таклифлар танлови мезонлари -
янгилик, долзарблик, амалга ошираолиш ва краудсорсингдан тўғри фойдаланиш.
Совринлар:
24 нафар ғолиб учун
$ 2400 миқдоридаги пул маблағи, шунингдек, энг истиқболли 50 та аризачилар учун
халқаро коучинг дастурига қўшилиш имконияти. Ушбу дастур ажойиб ғояларни амалга ошириш мумкин бўлган краудсорсинг лойиҳаларига айлантиради ва ижтимоий инновациялар кўникмаларини ўргатади.
Энг яхши лойиҳалар 2023-йил март ойида Швейцарияда бўлиб ўтадиган
Женева триалогида (Geneva Trialogue) БМТ экспертлари ва потенциал инвесторларга ўз ғояларини шахсан тақдим этиш имкониятига эга бўлади.
Кимлар учун:
16 ёшдан ошган барча мамлакатлардан қатнашувчилар
Дедлайн: 2022 йил 30 сентябрь
Батафсил
Обуна бўлинг: @uz_grants
968 views15:54