2022-02-03 12:13:29
Lane Kirkland Scholarship Program: Лейн Киркланд стипендия дастури Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари вакилларини жамиятни ўзгартириш ва бозор иқтисодиётини ривожлантириш соҳасидаги Полша тажрибаси билан таништириш учун Полшада 2 семестр давомида ўқиш ва тадқиқот ўтказиш учун тўлиқ грантни, шунингдек, давлат, хусусий ва нотижорат ташкилотларда 2 ҳафталик профессионал амалиётни ҳақида эълон қилади.
Давомийлиги:
9 ой (2022 йил сентябрь - Июнь 2023 йил)
Кимлар учун?
Давлат хизматчилари, марказий ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари, ҳуқуқшунослар, тадбиркорлар, бизнес, нодавлат нотижорат ташкилотлари, маданият, таълим, экология, соғлиқни сақлаш соҳалари раҳбарлари ва менежерлари, илмий ходимлар ва журналистлар.
Талаблар:
Илмий-тадқиқот ва илмий ишларда тажрибага эга бўлиш - камида 4 йил;
Охирги 2 йилда стипендия ютмаган бўлиши
45 ёшгача бўлган фуқаролар
Илмий ютуқларга, шу жумладан илмий мақолаларга эга бўлиши;
Инглиз тили(B2) ва поляк тилини(A1) даражада билиш керак
Ғолиблар учун имкониятлар:
Жами $4430 стипендия;
Бориш-келиш учун авиачипта;
Турар жой, суғурта, виза, Польшадаги транспорт харажатлари қопланади;
Бепул поляк тили курси
Рўйҳатдан ўтиш муддати: 2022 йил 1 мартгача.
Батафсил
Обуна бўлинг: @uz_grants
1.7K views09:13