Ижтимоий тармоқларда давлат рақам белгиси 01 W 543 TB бўлган “EQUINOX” русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат давомида светафорнинг тақиқловчи чироғига буйсунмасдан ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалиб кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи 1987 йилда туғилган О.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 4 моддаси 2 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётини хавф остига қуйганлиги юзасидан ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.
Mover: https://mover.uz/channel/yhxb/. Instagramm:https://instagram.com/iibb_yhxb?igshid=OGQ2MjdiOTE=. Toshkent shahar IIBB. Yo'l harakati xavsizligi boshqarmasi. . @yhxb...