Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

'Учар' юк машинаси ҳайдовчиси қонуний жавобгарликка тортилди | IIBB YHXB | Rasmiy kanali

"Учар" юк машинаси ҳайдовчиси қонуний жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда давлат рақам белгиси 01 X 937 UB бўлган “KAMAZ-5511” русумли юк машина ҳайдовчиси ҳаракат давомида светафорнинг тақиқловчи чироғига буйсунмасдан ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчи 1996 йилда туғилган М.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 4 моддаси 2 қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётини хавф остига қуйганлиги юзасидан ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ телеграм

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инстаграм