Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#халқаро_алоқалар Тошкент тиббиёт академияси ва Корея универс | Toshkent Tibbiyot Akademiyasi | Rasmiy kanal

#халқаро_алоқалар

Тошкент тиббиёт академияси ва Корея университетининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш институти ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва иккала томоннинг имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ҳамкорликнинг ривожлантириш мақсадлари:

- тиббиёт ходимларини тайёрлаш, ўқитиш ва маслаҳат бериш;
- қўшма клиник, асосий тиббий тадқиқотлар ва академик тажриба алмашинишлар;
- касалхоналарни бошқариш, соғлиқни сақлаш сифатини назорат қилиш, тиббий асбоб-ускуналар билан ишлаш соҳаларида алмашинувлар ва ўзаро илмий-амалий анжуманлар ва семинарлар ташкил этиш ҳисобланади.

Шу билан бирга атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликда халқаро миқёсда илмий лойиҳалар тузиш ва амалий жиҳатдан тадбирлар тавсия этиш назарда тутилди.