Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Анча вақт олдин қайсидир саҳифада жуда чиройли гаплар ўқиган э | Психостимул

Анча вақт олдин қайсидир саҳифада жуда чиройли гаплар ўқиган эдим. Улар таҳминан мана бундай эди:

«Сен ўзингни кераксиз инсон деб ҳисоблайсанми?

Биласанми, ҳозир кимдир сен совға қилган идишда сув ичиб, сени эслаб ўтирибди. Кеча кимдир сен бир куни айтган ҳазилингни эслаб, кўчанинг ўртасида табассум қилди. Кимдир сен ёқтирадиган гулни кўриб, доим уларга бошқача қараб ўтиб кетади. Сен юлдузлар ҳақида иштиёқ билан гапирганингдан бери кимдир вақти-вақти билан осмонга қараб, роҳатланадиган бўлган.

Хўш, қани менга айт-чи, ҳали ҳам ўзингни кераксиз деб ҳисоблайсанми?»

Биз учун майда туйилган нарсалар бази инсонлар учун тоғдек аҳамиятга эга. Ўзимиз сезмаган ҳолда тилимиз орқали қанчадан қанча сўзлар айтамиз-да, бошқалар учун уларнинг аҳамияти йўқ деб ўйлаймиз.

Йўқ, дўстим, адашасиз. Сизнинг сўзларингиз атом бомбалари ҳам кўрсата олмайдиган кучга эга.

@Sultonova_Mashhura