Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Энг катта хатоимиз шундаки, биз 'бахтли бўлиш' билан 'бахтсиз | Психостимул

Энг катта хатоимиз шундаки, биз "бахтли бўлиш" билан "бахтсиз бўлишни бас қилиш" ни адаштириб қўямиз.

Биз ҳаётимизда ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлишини истаймиз, ҳамма нарса ва ҳамма инсон, сўз ҳам айтмай, бизни фақат хурсанд қилишини хоҳлаймиз ва шуни, янглиш равишда, бахт деб ҳисоблаймиз.

"Ҳаммаси мен хоҳлаганимдек" - демак, мен бахтлиман, мана, бизнинг энг катта хатоимиз.

Биз ҳаммасини ўзгача тартибда содир бўлишини хоҳлаймиз.

Модомики, биз ҳаммаси бир вақтда бўлишини хоҳлар эканмиз, хоҳишларимизнинг ҳақиқатда амалга ошишини тасаввур қилишнинг ўзи даҳшатли.

"Мен бахтли бўлишни истайман" эмас, бу нотўғри талаб, бу ҳеч қачон қондирилмайдиган талаб. Бу худди қиммат дўконга кириб, у ерда ўзингизга ёққан ҳамма нарсани бепул талаб қилишга ўхшайди.

"Мен бахтли бўлишни танлайман" - бу тўғри, бу сўров истеъмолчи позициясидан ҳоли.
Фақатгина шундай ҳаққоний тарзда ўзингизни руҳий тушкунликдан озод қилувчи кучни фаоллаштиришингиз мумкин.

@Sultonova_Mashhura