2020-12-17 17:20:00
#айланма_солиқ – Хусусий корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ҳисобланади. Фаолиятимиз давомида кўплаб операциялар амалга оширилган. Айтинг-чи, қандай операцияларга айланмадан солиқ солинмайди?
– Суғурта товони – суғурта шартномаси бўйича суғурта товони (суғурта тўлови) тарзида олинган маблағларга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди.
Агар сиз ўз мол-мулкингизни суғурта қилдирган бўлсангиз ва суғурта компанияси суғурта ҳодисаси юзага келганда сизга товон тўлаган бўлса, ушбу товонни даромад деб эътироф этинг, бироқ айланмадан олинадиган солиқ солманг.
Воситачилик хизматлари шартномаси бўйича харажатларни қоплаш – агар воситачилик хизматлари кўрсатиш шартномасида ҳақ тўлашдан ташқари комитент (ишончли вакил) сизга шартномани бажариш чоғида қилинган харажатларни қоплаши мумкинлиги кўрсатилган бўлса, ушбу харажатлар шартнома шартларига биноан комитент (ишончли вакил)нинг харажатлари ҳисобланади. Бундай қоплаш даромад сифатида эътироф этилмайди ва айланмадан олинадиган солиқ солинмайди.
Агарда воситачи сифатидаги сизнинг ўз харажатларингиз қопланса, бундай қоплашга айланмадан олинадиган солиқ солиниши зарур. Агар воситачилик (топшириқ) шартномасига биноан сиз комитент (ишончли вакил)дан сотиш учун қандайдир мол-мулк олсангиз, унга айланмадан олинадиган солиқ солманг, сабаби унга бўлган мулк ҳуқуқи комитент(ишончли вакил)да сақлаб қолинади.
Лизинг объекти қиймати ва коммунал хизматлар қийматини қоплаш – агар ижарага берувчига (лизинг берувчига) молиявий ижарага (лизингга) берилган объект қиймати қопланса ҳам айланмадан олинадиган солиқ объекти юзага келмайди.
Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаган ҳолда лизинг берувчига ижара объектини сотиб олиш бўйича харажатларни қоплайди, шунингдек унга фоизли даромад тўлайди. Шу боис лизинг объекти қийматини сўндириш учун олинган маблағларга солиқ солинмайди. Фақат фоизли даромад солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Агар сизнинг корхонангиз кўчмас мулкни ижарага берса, ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қийматини қоплашдан айланмадан олинадиган солиқни тўламанг. Ижарага берувчи учун қоплаш суммаси даромад ҳисобланмайди. Фақат ижара ҳақи суммасига айланмадан олинадиган солиқ солинг
796 views14:20