Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

– Электрон ҳисобварақфактура кимлар томонидан имзоланади? – | Soliq plus/Налоги плюс

– Электрон ҳисобварақфактура кимлар томонидан имзоланади?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарорнинг 2-иловаси 61-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш:

► юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали;

► якка тартибдаги тадбиркор номидан-якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланувчи жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси орқали;

► жисмоний шахс номидан-жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси орқали амалга оширилади. Бунда жисмоний шахс электрон рақамли имзога эга бўлмаса, унга юборилган электрон ҳисобварақ-фактура автоматик тарзда тасдиқланади ва электрон ҳисобварақ-фактура икки нусхада қоғоз шаклида чоп этилади ҳамда бир нусхаси жисмоний шахсга тақдим этилади, иккинчи нусхаси товарлар (хизматлар) олинганлиги тўғрисидаги жисмоний шахснинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда солиқ тўловчида сақланади.