Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ҳозирги кунда кўпчиликда шамоллаш белгилари кузатилгани боис, | Сохиба Комиловна

Ҳозирги кунда кўпчиликда шамоллаш белгилари кузатилгани боис, бугун сизларга Абу Али Ибн Синонинг " Мурч" бўйича тавсиялари билан бўлишмоқчиман.

ИБН СИНО МУРЧ ҲАҚИДА

Қора – мурч тропик мамлакатларда ўсувчи piper nigrum деб аталувчи дарахтнинг меваси. У мошдек келадиган қора, баъзан қўнғир рангли, сирти тарам-тарам, хушбўй, мазаси аччиқ доналардир.

Буюк аллома Абу Али ибн Сино мурчнинг хусусиятлари ҳақида қуйидагича ёзиб қолдирган: «Мурч-да тортиш, шимдириш ва тозалаш қуввати бор.
Майиз билан қўшиб чайналса, ёпишқоқ балғамни кўчиради ва йўқотади.
У оғриқларни босувчи ва асабни қиздирувчидир.
Мурч соғлом кишиларгагина тўғри келади.
Мушак ва асабларни шундай қиздирадики, бу ишда ҳеч нар-са унга тўғри келмайди.
Сирка билан ишлатилса, тишга фойда қилади.
Агар асал билан қўшиб танг-лайга суртилса, томоқ оғриғига фойда қилади ва ўпкани тозалайди.
Мурч овқатни ҳазм қилувчи ва иштаҳани очувчидир.
Дафна барги билан ичилса, қорин дамланишига ва ичак оғриқларига фойда қилади. Оқ мурч меъда учун кўпроқ мос келади ва уни кўпроқ кучайтиради...»

Халқ табобати

@sokhiba_komilovna