2021-10-29 11:19:21
#Saylov_2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якуний натижалари эълон қилинди
МСКнинг маълум қилишича, овоз беришда иштирок этган сайловчилар томонидан ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони қуйидагича:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ЎзЛиДеПдан номзод
Мирзиёев Шавкат Миромоновичга –
12 млн
988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи;
Ўзбекистон ХДПдан номзод
Ворисова Мақсуда Азизовнага –
1 млн 75 минг 16 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 6,63 фоизи;
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДПдан номзод
Қодиров Алишер Келдиевичга –
888 минг 515 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 5,48 фоизи;
Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод
Обломурадов Нарзулло Наимовичга –
670 минг 641 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 4,14 фоизи;
Ўзбекистон «Адолат» СДПдан номзод
Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичга –
549 минг 766 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 3,39 фоизи ёқлаб овоз берган.
603 views08:19