2021-06-04 07:41:04
МАҚОЛА ЁЗГАН ЎҚИТУВЧИНИНГ ИШ ТАЖРИБАСИ ОММАЛАШГАН ҲИСОБЛАНАДИМИ?
2020-2021 ўқув йили ҳам якунланди. Энди кўпчилик ўқитувчиларга 2021-2022 ўқув йилида қўшимча устама бериш учун керакли ҳужжатлар кўздан кечирилиб, педагог ходимлар фаолияти мактаб ишчи гуруҳи томонидан баҳоланади.
Кўп жойларда педагог ходимлар баҳолаш мезонларидаги баъзи бандларни нотўғри талқин қилиши оқибатида айрим тушунмовчиликларга дуч келаётган экан.
Aйримлар иш тажрибасини оммалаштириш билан мақола чиқаришни чалкаштириб юборяпти. Маълумки, илгари ўқитувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 823-қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги эски таҳрирдаги низом бўйича устама олиш учун албатта бирон-бир журнал ёки газетада мақоласи чиққан бўлиши керак эди.
Чунки мазкур низомда ўқитувчи баҳоланаётган ўқув йилида оммавий ахборот воситалари, таълимга оид веб-сайтлардаги чиқишлари, илмий-методик журналлардаги ҳамда турли конференсияларда мақолалар, тезислар, консепсиялар, истиқболли режалари билан қатнашиш орқали таълим-тарбия жараёнини янада яхшилашга оид ишлари бўлиши талаб этиларди.
Мазкур низомнинг айнан шу банди ижтимоий тармоқларда жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик ўқитувчилар низомдаги қолган баҳолаш мезонларига эътибор бермай, фақат мақола ёзиш (кўп ҳолларда буюртмага ёздириш) билан овора бўлиб қолди.
Ҳақиқатан ҳам устама олиш учун ўқитувчиларнинг мақола ёзиб чиқариши ўзини оқламади. Сабаби, аксар мақолалар пулга ёздирилди. Ўқитувчи ўзи меҳнат қилмади. Бунинг ортидан эса турли кўринишдаги журнал ва бўлар-бўлмас конференсиялар кўпайиб, кўпчилик ўқитувчиларнинг пуллари ҳавога совурилди.
Aгар ўқитувчилар мақоласи билан бу конференсияда қатнашса, мақоланинг битта саҳифаси учун 15–20 минг сўм миқдорда пул тўланарди. 2020 йил 31 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг 823-қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга Вазирлар Маҳкамасининг 831-қарори билан ўзгартиришлар киритилди.
Бунга кўра мақола ёзиш банди олиб ташланди. Энди асосий эътибор ўқувчилар нинг чораклик ўртача баҳолари, ўзлаштиришнинг сифат кўрсаткичи, уларнинг олимпиада, танлов, мусобақалар ва бошқа тадбирлардаги иштироки ва натижалари, ўқитувчининг халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориши ва иш стажига қаратилади.
Бунда ўқитувчиларнинг иш тажрибаси оммалаштирилганига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хўш, ўқитувчи иш тажрибасини оммалаштириш ўзи нима ва у қай тартибда амалга оширилади?...
Батафсил: бу ерда
Бизнинг канал
https://t.me/dokument_Zamdirektor
40 views04:41