2021-04-28 06:02:39
Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида яҳудийлардан ўз даврининг етук аҳли илмларидан бўлган Абдуллоҳ ибн Салом Ислом динини қабул қилади. Шунда Абдуллоҳ ибн Салом Пайғамбаримиз алайҳиссаломга “Ман ҳам ўз қавмимни Исломга киришга чақирайми?” дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Яхши бўлар эди” дедилар ва яҳудийларнинг кўзга кўринган тўққизта одамни чақдилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Салом айтдики, “Мени беркитиб қўйинг улардан”. Сўнгра пардани ортига беркитдилар.
Улар келганда айтдилар:
– Абдуллоҳ ибн Саломни танийсизларми?
– Ҳа, таниймиз. Ниҳоятда эътиборли одам. Отаси ҳам ниҳоятда эътиборли бўлган... – деб мақтай кетдилар.
– Шу одам мусулмон бўлса, нима дейсизлар? – дедилар Пайғамбаримиз алайҳиссалом.
– Бўлиши мумкин эмас, у бизнинг эътиборли одам.
Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
– Абдуллоҳ, чиқ, – дедилар
Абдуллоҳ ибн Салом чиқиб:
– Мен мусулмон бўлдим, – дедилар. Шунда яҳудийлар:
– Ўзи бу ифлос эди. Отаси ҳам ифлос бўлган... – деб, бурилиб кетиб қолишибди.
P.S.: Ҳаётимизда ҳам ўзларига маъқул келмайдиган амалларни қилсангиз, сизга нисбатан фикрини ўзгартириб юборадиганлар талайгина. Шундай иккиюзламачилардан ўзи сақласин!!!
@psixostimul
909 viewsМиржавлон Рустамович, 03:02