Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Психостимул

Логотип телеграм канала @psixostimul — Психостимул П
Логотип телеграм канала @psixostimul — Психостимул
Адрес канала: @psixostimul
Категории: Психология
Язык: Русский
Количество подписчиков: 310
Описание канала:

✅Онлайн психологик маслаҳатлар бериб борилади.
✅Бу канал айнан амалий психологлар учун психологик тренинг машғулотлари ва психологик диогнозтик тестлар ташлаб борилади.
✅Мижозлар билан ҳам якка тартибда консультация ташкил қилинади.
Админ👉 @Psihostimul

Рейтинги и Отзывы

3.00

2 отзыва

Оценить канал psixostimul и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

2

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 2

2021-05-16 11:16:50 Кеча ёзмоқчи эдим. Aммо байрамда кайфиятни туширмаслик учун ёзмагандим. Энди бугун ёзмасам бўлмайди.

Aйримлар ўз қалбидаги маразини янаям ошкор қилиб қўйди сўнгги кунлардаги воқеалар сабаб. Шулардан бири эҳтимол СЕНдирсан:

• Уйғурлар зулм кўрганда “(Балки) Хитой ҳақ(дир)” каби муносабатда бўлдинг. (Бу ерда динни қўйиб тур. Инсонийлик жиҳатидан ҳам уйғурларга ачинмадинг);

• Мянмадаги Роҳинжа мусулмонлари қирилиб, сўйиб ташланганда “(Балки) Мянмаликлар ҳақ(дир)” каби муносабатда бўлдинг. (Бу ерда динни қўйиб тур. Инсонийлик жиҳатидан ҳам Роҳинжа мусулмонларига ачинмадинг);

• Ҳиндистонда мусулмонларга қаттиқ зулм қилинганда ҳам “(Балки) Ҳиндистон ҳақ(дир)” каби муносабатда бўлдинг. (Бу ерда динни қўйиб тур. Инсонийлик жиҳатидан ҳам ўлдирилаётган инсонларга ачинмадинг);

• Янги Зеландияда жума кунги христиан террористи (балки, атеист террористдир) томонидан қилинган қирғинда ҳам ўлган инсонларга ачиниб ўтирмадинг;

• Энди Фаластиндаги зўравонликларда ҳам исроил ҳақ деган тушунчада юрибсан. Сенга қолса, Фаластин йўқ бўлиб кетгани афзал.

• Aммо, Франсиядаги бирор тарихий бино ёниб кетса ачиниб ёзасан. Aмерикалик биронтасини биров отиб қўйса ҳамдардлик билдирасан.

Чунки сен аслида атеист, агност ё деист эмассан. Шунчаки, исломофобсан. Сабаби атеист ёки агност бўлса-да, исломофоб бўлмаган жуда кўпчиликни кўряпман виртуал. Фаластинга, Уйғурларга, Роҳинжа мусулмонлари ёнини олиб, ҳамдарлик билдираётганларни. Улар мусулмонларни ёмон кўрмайди. Иймон йўқ бўлса ҳам, инсонийлик бор.

Сенда ўша инсонийликдан асар ҳам йўқ. Умуман сенга қолса мусулмонлар йўқ бўлиб кетса. Ёқтирмайсан уларни.

Сени лаънатламайман. Шунчаки, бирор кун виждонинг (агар бор бўлса) уйғонишини ва мусулмонларга нисбатан нафратинг ўрнини инсонийлик эгаллашини тилайман.

Aбдулазиз Саидалихонов


@psixostimul
281 viewsМиржавлон Рустамович, edited  08:16
Открыть/Комментировать
2021-05-15 00:49:31 #Ақсо_меники

Ўзбекистон қонунларига риоя қилиш ва турли провокацияларнинг олдини олиш
Жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини жалб қилиш
Босқинчи Исроил ҳукуматининг тажовузи ва қонхўрлигига чек қўйиш
Хусусан Ғазо, умуман Фаластин халқи билан ҳамдард ва ҳамсаф эканимизни изҳор қилиш
мақсадида
Тинч йўл билан ўз мавқеимизни билдириш сифатида #Ақсо_меники хештегига қўшилишингизни сўрайман.
Бунинг учун (сонимизни билдириш мақсадида) #Ақсо_меники хештегини пост қилиб тарқатишга ундайман.

@MubashshirAhmad
242 viewsМиржавлон Рустамович, 21:49
Открыть/Комментировать
2021-05-12 22:25:20
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook
Youtube
Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
209 viewsМиржавлон Рустамович, 19:25
Открыть/Комментировать
2021-05-07 12:16:21
Aссалому алайкум мўъмин мусулмон биродарлар! 5 ёшли болажоннинг касаллиги бўйича шифокорлар 2 тип сима орқа мия атрофияси диагносини қўйишган икки ярим ёшгача юрган. Аммо ҳозирда юра олмайди. Касаллик оёғдан бошланиб тепа сохаларига ҳам ўтар экан. Энг ёмони ўпка соҳасига бориб нафас етишмовчилиги сабаб ўлим билан тугаши мумкинлиги ҳар қандай ота-онанинг дилини чиёҳ қилади. Уч маротаба вакцина олиши керак. Ҳозирда меҳрибон ота-онасининг қоракўз фарзандининг саломатлигини тиклаш учун барча уринишлар қилишяпти. Имкониятингиз бўлса, моддий томондан эҳсонларингиз бўлса болажоннинг саломатлиги тикланишига кўмаклашсангиз Муборак ойда албатта беморларнинг, қалбларига ёруғлик кирмаётган ота-оналарини мамнун қилган бўлур эдингиз. Аллоҳ тутаётган рўзаларингизни ва тунлари қоим туриб қилаётган ибодатларингизни, қилаётган эҳсонларингиз Ўз даргоҳида ҳусну мақбул қилсин. Эҳсонларингиз бўлса юқоридаги карта рақамларига ўтказишингиз мумкин. Мурожаат учун телефон рақамлар:

998919999110 Амирбекни ойиси
998919999101 отаси
611 viewsМиржавлон Рустамович, 09:16
Открыть/Комментировать
2021-05-05 08:44:00 ЕЧИМ ҚАЕРДА?

Рақамлар космик миқёсга қараб кетяпти.

"2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура".

Бу агар мен адашмаётган бўлсам 106000 гектар х 100 сотих = 10 600 000 сотих бўлади. Тасаввур қила олишингиз учун айтаман, бу миқдор 6 сотихли ҳовлидан 1 766 666 дона дегани.

Битта оилада бешта одам яшайди, деб ҳисоб қилсак, 8 833 330 одам яшаши мумкин бўлган ер ноқонуний сотиб юборилган бўлади!

Ёки қуйидаги маълумот:

"Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқуловнинг зарарни ундириш учун хатланган мол-мулклари ҳақида маълумот берилди

Терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” буюм бозорида қурилган 172та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14та хонадон, 43та автомашина, 37та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланган. Раҳмонқулов ва яна 10 киши ҳибсга олинган".

Ўғирликлар бу қадар миқёс олиши давлат ва миллат хавфсизлигига ўта кучли таҳдид эмасми?

Эртага бу ўғрилар давлатни ютиб юбориши ва ўзбек миллатини тўлиқ қулга айлантириши ҳеч гап эмаску, агар бу ишлар ҳозир содир бўлмаган бўлса.

Ёки бу эътирофга эътибор қилайлик.

"Олий Мажлис Сенати йиғилишида Сенат раиси Танзила Норбоева соҳаларда йўл қўйилаётган коррупциявий ҳолатлар йилдан йилга кўпайиб бораётганини таъкидлади".

Кун ўтган сари ҳолат баттар бўлаётган бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларининг кучи бу аждаҳо қаршисида ожизлик қилаётган бўлса, бундай чуқур инқирозга қарши кескин чоралар кўриш, кураш қамровини кенгайтириш, хусусан ислом таълимоти ва одобларини кенг ёйиш керак.

Бундан бошқа йўл йўқ! Диндан қўрқиш ва қўрқитишни бас қилиб, вазиятга теран ва уйғоқ баҳо берайлик.

Агар одамлар қалбида Аллоҳ ва охират кунига иймон мустаҳкамланса, ҳар бир ҳаракатимизни Ҳақ таоло кўриб турганини ҳис қила олсак, ташимизда исломнинг гўзал одоблари билан зийнатлансак, коррупция ҳамда бошқа иқтисодий жиноятлар ва ахлоқсизликлар заифлашар, муаммонинг қолган қисмини кучишлатар тизимлар кучи билан тийилар эди.

Шунинг учун бу тўғрида ҳукумат ва жамиятни ижобий мулоқот ва ҳамкорликка чақираман. Ҳеч қачон кеч бўлмаган.

Агар ишларга оқилона ёндашсак, илоҳий ечимлардан унумли фойдалансак тез кунларда бундайин тушкун инқироздан чиқиб кетар эдик.

Яна қайтараман, коррупция ва бошқа жиноятларга барҳам беришда Ислом динимиздан кенг ва тўлиқ фойдаланмасак ишимиз юрмайди.

Бунинг учун қўлимизда жуда катта имконятлар бор. Эшитувчи қулоқ ва тан олувчи ақл бўлса кифоя.

Мубашшир Аҳмад


@psixostimul
239 viewsМиржавлон Рустамович, edited  05:44
Открыть/Комментировать
2021-05-05 06:29:12
Bolalarning bolaligini, odamlarning odamiyligini o'g'irlayotgan matoh haqida multfilm ekan


@psixostimul
748 viewsМиржавлон Рустамович, 03:29
Открыть/Комментировать
2021-05-05 06:28:31 Психостимул pinned a photo
03:28
Открыть/Комментировать
2021-05-04 14:12:31
Ассалому алайкум аҳли мўъмин мусулмонлар! Рамазон ойингиз муборак бўлсин ! Бир муслима опамиз 5 ёшлик ва 3 ёшлик қизлари билан уйсиз қийин ҳолатда қолаган эканлар. Имкониятингиз даражада фитр, закот ёки фидияларингиз бўлса юқоридаги карта рақамига юборсангиз Аллоҳнинг ризолиги йўлида инфоқ-эҳсон қилган бўлар эдингиз иншаАллоҳ. Аллоҳ Таъоло эҳсонларингизни ниятингизга яраша ажрини берсин. Мурожаат учун ушбу телефон рақами ҳавола этилади.
Телефон :
+998338090636 +998994989062 (Қаландарова Умида)

Имкони борича бошқа гуруҳларга тарқатсангиз шоядки эҳсон қилувчилар қаторида савобга эга бўлсангиз.
356 viewsМиржавлон Рустамович, edited  11:12
Открыть/Комментировать
2021-05-04 08:12:12 ​​ОТАЛАР ҲАҚИДА

1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

ОНАЛАР ҲАҚИДА

1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
t.me/marifiymarkaz
317 viewsМиржавлон Рустамович, 05:12
Открыть/Комментировать
2021-05-03 17:38:14 ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН

Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.

Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.

– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.

P.S.: Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор. Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади!


@psixostimul
550 viewsМиржавлон Рустамович, edited  14:38
Открыть/Комментировать