Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Боланинг соғлиғига ғамхўрлик, эҳтимол ҳар бир она учун, айниқс | Nestlē-baby.uz

Боланинг соғлиғига ғамхўрлик, эҳтимол ҳар бир она учун, айниқса, ҳаётнинг биринчи йилларида энг долзарб мавзудир. Чақалоқнинг соғлиғи эса тўғридан-тўғри унинг иммунитетига боғлиқ, шунинг у унинг туғилишидан кучли бўлиши муҳимдир.
Албатта, овқатланиш болада кучли иммунитетни шакллантиришда асосий роль ўйнайди. Режалаштирилган режим ва мувозанатли тўғри овқатланиш натижасида чақалоқ барча керакли озуқа моддаларни олади, улар эса мустаҳкам соғлиқнинг асосини ташкил этади.

Рационга қандай озиқ-овқатларни киритиш керак?
- Гўшт ва балиқ, албатта, кам ёғли навларни танлаш ёки гўшт пюресига устунлик бериш мақсадга мувофиқдир
- Донли ва макаронли маҳсулотлар, чунки улар таркибида мураккаб углеводлар ва клетчатка каби қимматли моддалар мавжуд
- Ҳар хил витамин ва минералларга бой бўлган сабзавотлар ва мевалар
- Сут маҳсулотлари, ундан бола калций, оқсил, фойдали бифидо ва лактобактерияларни олади. Бироқ, мослаштирилган болалар сути маҳсулотларига афзаллик бериш мақсадга мувофиқдир.

Davomi pastda