Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Эслатма Сўнгги вақтларда ўзаро бир-бирини алдаш орқали | Istanbul2020

#Эслатма

Сўнгги вақтларда ўзаро бир-бирини алдаш орқали пул топишни касб қилиб олган фуқаролар устидан Бош консулхонага шикоятлар кўпайиб бормоқда ва маҳаллий ОАВларда бот-бот такрорланмоқда.

Ўзбекистонликлар учун бу каби шаклланаётган “баҳо”, маҳаллий халқ томонидан бизга нисбатан салбий тасаввур уйғонишига олиб келмоқда.

Албатта бошқа халқларда ҳам бу каби ёлғончилар учрайди. Лекин биз уларга ўхшашимиз шарт эмас.

Ўзаро бир-биримизни ва атрофдагиларни алдашга уринмасликка, самимий бўлишга чақириб қоламиз. Зеро биз узоқ тарих ва бой маданиятга эга буюк миллатмиз. Шунга муносиб бўлайлик.

Шу билан бирга, ватандан олисда юрар эканмиз, озгина пухта ва пишшиқ, атрофга эътиборли бўлишга, ҳужжат ва қийматли ашёларимизни йўқотмасликка чақирамиз. Айниқса фуқаролик паспортингизни ҳеч кимга бермаслигингизни сўраб қоламиз.

Шахсий ҳужжатларингизни йўқотиб қўйган тақдирингизда, маҳаллий полиция органларига мурожаат қилиб маълумотнома олишингизни ва Бош консулхонага келишингизни тавсия қиламиз.

Огоҳлик давр талаби.

https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona