Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Шифохонадаги_ватандош Жорий йилнинг 17 феврал куни Бош ко | Istanbul2020

#Шифохонадаги_ватандош

Жорий йилнинг 17 феврал куни Бош консулхона ходимлари Истанбул шаҳрининг Бахчелиэвлер тумани “Özel Aile Hastenesi” да даволанаётган “М.Ф.” ни зиёрат қилиб, даволовчи шифокор ва маъмурият билан музокара ўтказди.

Маълум бўлишича, хаста 5 йилдан бери Туркия давлатида ишлаб келган. 7 феврал куни инфаркт ташхиси билан ушбу шифохонага ётқизилиб, операцияни бошидан ўтказган. Қонида вирус борлиги туфайли аҳволи янада оғирлашган. Аллоҳнинг инояти ва шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдам натижасида ҳозирги кунга келиб “М.Ф.”нинг аҳволи анча яхшиланган.

Ҳастанинг яқинлари томонидан тўловларнинг маълум бир қисми тўланган. Шундан кейин ҳам тўловлар миқдори 6 минг АҚШ долларидан кўпроқ чиққан. Бош консулхона ходимларининг шифохона маъмурияти билан ўтказган музокаралари натижасида бу тўлов бир неча баробарга камайтирилди.

Эслатма
Хаста бўлган фуқароларга давлатга қарашли шифохоналарга мурожаат қилишни тавсия қиламиз. Хусусий тиббиёт муассасаларида харажатлар жуда қиммат бўлаётганлиги туфайли ватандошларимиз муаммоларга дуч келмокдалар.
Бироқ танлов ҳуқуқи ўзингиздадир.

https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona