Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

МИЛЛИЙ САНЪАТИМИЗ ХОРИЖЛИКЛАР ЭЪТИБОРИДА | Istanbul2020

МИЛЛИЙ САНЪАТИМИЗ ХОРИЖЛИКЛАР ЭЪТИБОРИДА
Бугун Туркия давлатида фаолият юритаётган Истамбул, Анқара, Адана, Бурса, Токат, Босфор Малатя каби Университетлар ректорлари Бухоро давлат Универститетига ташриф буюришди.

Ташриф давомида Туркия давлатидаги Университетлар фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга адабиёт, санъат ва турли таълим йўналишларида ҳамкорлик қилиш борасида фикр алмашилди.

Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси директори Рауф Авезов Истамбул ва Анқара университетлари раҳбарияти билан учрашув ўтказиб, келажакда ўзбек милий қўшиқчилик санъати, хусусан, Бухоро “Шашмақом”и, “Бухорча” ва “Мавриги” тароналарини кенг тарғиб қилиш, шу билан бирга Туркиянинг қадимий қўшиқ ва рақсларини ўрганиш борасида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube