2022-02-05 18:42:25
Абул Фазл раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
“Аллоҳ таоло китобини ўнта ном билан атади:
1. Қуръон.
2. Фурқон.
3. Китоб.
4. Танзил.
5. Ҳидоят.
6. Нур.
7. Раҳмат.
8. Шифо.
9. Руҳ.
10. Зикр”.
Қуръон, Фурқон, Китоб, Танзил номлари машҳурдир. Ҳидоят, Нур, Раҳмат, Шифо номлари қуйидаги оятда келган:
“Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз томонидан панд-насиҳат, дилларингиздаги бузуқ эътиқодлардан иборат нарсаларга шифо ва иймон келтирган зотларга ҳидоят ва раҳмат (яъни, Қуръон келди). Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур – очиқ китоб келди”.
Руҳ эса қуйидаги оятда келган: “Шундай қилиб Биз ўз амримиз билан сизга Руҳни – Қуръонни ваҳий қилдик”.
Зикр эса қуйидаги оятда келган: “Сизга эса одамларга баён қилиб беришингиз учун бу эслатмани – Қуръонни нозил қилдик”.
54 views𝐒𝐚𝐦𝐨𝐝𝐚𝐠𝐢 ʸᵘˡᵈᵘᶻᶜʰᵃ , 15:42