Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ғофуржон Мирзаев давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлга | Xalqaro press klub

Ғофуржон Мирзаев давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлган 101 ёшли Янглиш ая Хаккулова хонадонида бўлди

Ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўладилар. Уларнинг орасида 100 ёшдан ошган нуронийларнинг ҳам бўлишида жуда катта маъно бор. Негаки, улар бугунги тинч ва дориламон кунлар қадри ва шукронасини ҳаммадан ҳам кўпроқ хис этадилар.

Куни кеча Президентимиз фармони билан мукофотланганлар орасида ховослик 101 ёшли Янглиш ая Хаккулова ҳам бор.

11 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказган, ҳозирги кунда 53 нафар невара ва 72 нафар чеваранинг суюкли бувиси Я.Хаккулова Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги йилларда чўл ҳудудини ўзлаштиришда фидокорона хизмат қилган. Бугунги кунда эса ёш авлодни миллий қадриятлар ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.

Бугун вилоят ҳокими туман фаоллари ҳамроҳлигида онахон умргузаронлик қилаётган хонадонда бўлиб, давлатимиз раҳбари номидан "Шуҳрат" медали ва байрам туҳфаларини мамнуният билан топширди.

Дориламон кунлар шукронаси, юртимиздаги, вилоятимиздаги юксак ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашилди. Яратгандан тинчлик ва осойишталик сўраб дуолар қилинди.

Telegram|Facebook|Instagram|Twitter